Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуратов Муратбай Алламуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон кўллари макрозообентоси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2017.2.PhD/В71.
Илмий раҳбар: Мирабдуллаев  Искандар Мирбатирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон кўллари макрозообентос жамоаларининг систематик ҳолатини баҳолаш ва хўжаликдаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё қуйи оқимидаги сув ҳавзаларида макрозообентосларнинг 4 типи, 6 кенжа типи, 8 та синфи, 101 туркум ва 170 турга мансуб турлари аниқланган;
шарқ дарё қисқичбақасининг биоэкологик хусусиятлари ва популяцияларнинг тарқалиши асосланган;
макрозообентоснинг мавсумий ўзгариш динамикаси баҳоланиб, миқдорий ўзгариш қонуниятлари очиб берилган;
Орол бентофаунасининг энг йирик рефиугимларида сақланиб қолган макрозообентосларнинг фаунистик комплекслари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Қорақалпоғистон кўллари макрозообентослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
истиқболли Theodoxus palasi, Nereis diversicolor, Paramysis intermedia, Cerastoderma isthmicum каби турларни балиқчилик амалиётида қўллаш бўйича амалий чора-тадбирлар Қўнғирот, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари даги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 мартдаги 04/010-654-сон маълумотномаси). Натижада, шўр сув хавзаларининг табиий озуқа базасини кенгайтириш ва зоғора балиқ, шарқ оқчаси, Орол қизил кўзи ва товон балиқ турлар маҳсудорлигини 5-16% га ошириш имконини берган;
кўл экотизимлари ҳолатининг ўзгаришига сезгир макрозообентос турларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё, Тахтакўпир, Нукус тумани ва Нукус шахри бўлимлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 10 декабрдаги 03/18-1-2344-сон маълумотномаси). Натижада, кўлларнинг фаунистик комплекслари ҳолатини баҳолаш ва кўллар минераллаш даражасининг ўзгаришига сезгир макрозообентос турларини сақлаб қолиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish