Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Нафиса Ражабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Паркинсон касаллигининг ирсий шаклларида митофагия ва аутофагия жараёнларини фаоллаштириш, ҳужайраларни ҳимоя қилишнинг устувор йўналиши сифатида», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/B624.
Илмий раҳбар: Мирходжаев Улуғбек Закирович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Мерзляк Пётр Григорьевич, биология фанлари доктори; Баев Артем Юрьевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллигининг ирсий шаклларига эга ҳужайралардаги митофагия ва аутофагия жараёнларига лактат ва пируват каби моддаларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лактат ёки пируват таъсирида Паркинсон касаллигининг ирсий турлари бўлган ҳужайра линияларида дозага боғлиқ равишда ҳужайра ичи рН кўрсаткичи камайиши аниқланган;
лактат ёки пируват ҳужайраларнинг ҳар иккала яъни назорат ва тажриба линияларида митофагия ва аутофагияни фаоллаштириши аниқланган;
лактат ёки пируват А53Т (SNCA), PINK1, PINK1/PARK2, SNCA трипликацияси мутацияларини сақловчи фибробласт ҳужайралари ўлимини камайтириши исботланган;
4′,4′′(5′′)-дибутирил–дибензо-18-краун-6 ва 4′,4′′(5′′)-дивалерил–дибензо-18-краун-6 каби краун эфирлар фибробласт ҳужайраичи Ca2+ концентрациясини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Паркинсон касаллигининг ирсийланувчи турларида митофагия ва аутофагия жараёнларини фаоллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
лактат ёки пируватнинг ҳужайра ичи рН ўзгариши орқали Паркинсон ҳужайраларида митофагия ва аутофагия жараёнларини фаоллаштириши ва шу орқали ҳужайралар ўлимини камайтира олишини кўрсатувчи илмий натижалар №821522 сонли «A quantitative approach towards the characterisation of mitochondrial dysfunction in Parkinson’s Disease» номли лойиҳада нейропротекция жараёнида митофагия ва аутофагиянинг ролини очиб берган (Лондон Нейрология институтининг 2021 йил 23 сентябраги маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш Паркинсон касаллигини даволашда аутофагия жараёнининг аҳамиятини аниқлаш имконини берган;
ирсийланувчи Паркинсон касаллиги билан оғриган беморлардан олинган ҳужайра линияларида митофагия ва аутофагияни фаоллаштириш бўйича олинган аҳамиятли натижалардан №22-24-01043 сонли «Регуляция динамики митохондриальной сети при болезни Паркинсона» лойиҳасида нейродегенератив касалликларда митофагиянинг роли бўйича олинган натижаларни тўғри талқин қилишда фойдаланилган (Россия фанлар академияси Ҳужайра биофизикаси институтининг 2022 йил 19 январдаги маълумотномаси). Натижада, ирсийланувчи Паркинсон касаллигида лактат ва пируват каби метаболитларнинг нейропротектор хусусиятини асослаш имкониятини берган; 
лактат ва пируватнинг Паркинсон касаллигининг ирсий турларида митофагия ва аутофагияни фаоллаштира олишини баҳолаш борасида олинган натижалардан PZ-20170928599 рақамли «Ўзбекистон шароитларида сўвўтларини ўстириш технологияларини яратиш ва унинг асосида биологик фаол моддалар олиш» амалий лойиҳада Dunaliella salina AR-1 микросувўтидан олинган антиоксидантларнинг биологик таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 25 январдаги №4/1255-174-сон маълумотномаси). Натижада, Dunaliella salina AR-1 микросувўтидан олинган биологик фаол моддаларнинг антиоксидатив таъсирини асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish