Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқаров Камолиддин Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Фарғона суғориладиган гидроморф тупроқларининг агроэкологик ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш йўллари», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B350.
Илмий раҳбар: Турдалиев Авазбек Турдалиевич, биология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Ураимов Тожиддин, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғонада шаклланган суғориладиган гидроморф тупроқларнинг агрокимёвий, геокимёвий хусусиятлари, мелиоратив, агроэкологик ҳолати ҳамда уларни суғорма деҳқончилик таъсирида ўзгаришини аниқлаш ва тупроқлардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ўтлоқи-тақирли, ўтлоқи саз тупроқларнинг механик таркиби, физик, кимёвий ва агроэкологик хусусиятларининг суғорма деҳқончилик таъсирида ўзгариши аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи-тақирли, ўтлоқи саз тупроқлар таркибидаги макро-, микроэлементлар, оғир металлар ва металлоидларнинг аккумуляцияланиши, миграцияланиши ҳамда уларни ушбу элементлар билан ифлосланиши очиб берилган;
суғориладиган ўтлоқи-тақирли тупроқларда буғдойнинг Андижон-1 навини ўғитлашда парранда гўнги солинганда фонга нисбатан ҳосилдорликни ўсиши билан бирга индексини пасайиши аниқланган;
суғориладиган ўтлоқи-тақирли тупроқларда оғир металлар ва мишьякнинг хавфлилик даражаси Sb<Zn<Co<Ni<As қаторда жойланиши ва ўтлоқи саз тупроқларида ҳам ушбу ҳолатни сақланиши хавфлилик даражасини пасайиши исботланган;
ҳудуд тупроқлари унумдорлигини, агроэкологик ҳолатини суғорма деҳқончилик таъсирида ўзгариши ҳамда ўтлоқи-тақирли тупроқлардаги эволюцион ўзгаришлар, уларни ўтлоқилашиб бориши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Фарғона суғориладиган гидроморф тупроқларининг агроэкологик ҳолати ва  унумдорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги экин ерларига минерал ва органик ўғитларни қўллаш меъёрларини ишлаб чиқиш орқали тупроқ таркибидаги гумус, азот, фосфор, калий ва бошқа озиқа элементлар миқдорини ошиши ҳамда тупроқнинг экологик ҳолати ижобий томонга ўзгариши, тупроқларни унумдорлигини ошириш, улардан оқилона фойдаланиш Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2019 йил 26 апрелдаги 04/-05-06-сонли қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалик ўсимликларини етиштиришда тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг 2019 йил 18 октябрдаги 04/4-05-156-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ўтлоқи саз, ўтлоқи-тақирли тупроқларнинг унумдорлигини ошириш, сақлаш ва агроэкологик ҳолатини баҳолашга хизмат қилган;
тупроқларнинг агрокимёвий, гранулометрик таркибида ўзгаришлар мавжудлиги, хусусан, Марказий Фарғона ҳудудидаги суғориладиган ер майдонларининг ҳозирги агрокимёвий, агроэкологик ва мелиоратив ҳолати, улардаги ижобий ва салбий ўзгаришлар бўйича олинган натижалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорини ишлаб чиқишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг 2019 йил 18 октябрдаги 04/4-05-156-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ўтлоқи саз, ўтлоқи-тақирли тупроқларнинг агроэкологик жиҳатдан баҳолашга ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2019 йил 26 апрелдаги 04/-05-06 сонли қарорини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish