Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматшаева Азиза Равшановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометрит ўтказган аёлларда репродуктив тизимини бузилишларини башорат килиш », 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib387.
Илмий раҳбар:Абдуллаева Лагия Мирзатиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номли Винница давлат тиббиёт университети, Украина.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали эндометрит ўтказган аёлларда репродуктив тизимдаги бузилишларини башорат қилиш учун диагностик мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сурункали эндометрит билан оғриган аёлларнинг бачадон бўшлиғидан олинган биоптатдаги иммуноглобулинларнинг миқдорий таркиби ва гемостаз тизимдаги тромбофилик ҳолат кўринишидаги бузилишлар репродуктив функцияни бахолаш учун  прогностик маркер эканлиги аникланган; 
илк бор сурункали эдометрит ўтказган аёлларда репродуктив тизимдаги бузилишларини ривожланиш хавфини баҳолаш асосида табақалаштирилган даволаш алгоритми самарадорлиги асосланган;
сурункали эдометрит билан оғриган аёлларда гемостазиологик кўрсаткичлар Д-димернинг концентрациясини ошиши бу беморларда тромбофилик ҳолат мавжудлигининг ишончли далили эканлиги исботланган; 
сурункали эдометрит ўтказган аёлларда эндометрийнинг микробиал пейзажи ва морфологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда балл шкаласи асосида даволаш орқали аёллар репродуктив функциясини тикланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Сурункали эндометрит ўтказган аёлларда даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
сурункали эндометрит касаллиги мавжуд аёлларда репродуктив тизимдаги гемостазиологик ва иммунологик бузилишларини эрта аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Сурункали эндометрит - замонавий диагностика усуллари ва беморларни бошқариш тактикаси" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 8н-р/713- сон малумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларни хавф гурухини аниқлаш, СЭ касаллигида репродуктив функция зарарланишининг эрта профилактикаси имконини берган;
сурункали эндометрит касаллиги мавжуд аёлларда репродуктив тизимдаги морфологик ўзгаришларни бахолаш ва табакалаштирилган даволаш усулларини тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Сурункали эндометрит ўтказган  аёлларда репродуктив касалликлар концепциясига замонавий ёндашув" (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 8н-р/712- сон малумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали эндометрит ўтказган аёлларда даволаш натижаларини самарадорлигини ошириш имконини берган;
сурункали эндометрит касаллиги мавжуд аёлларда репродуктив тизимдаги бузилишларини эрта аниқлаш ва  бартараф қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Aндижон шаҳридаги 1- ва 2-сонли туғруқ мажмуалари, Aндижон вилояти перинатал маркази ва Aндижон вилояти Пахтаобод тумани оилавий поликлиникасининг бирлашмаларининг клиник амалиётига тадбиқ  қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/19919-сон малумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, сурункали эндометритда клиник прогнозлаш, эрта ташхислаш, терапевтик ва профилактик чоралар стратегиясини оптималлаштириш ва репродуктив дисфункцияни ривожланиш хавфи бўлган гуруҳларни аниқлаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish