Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Жамшид Aбдураимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланган сурункали обструктив ўпка касаллиги фонидаги семиз беморларда ендотелиал функсия ҳолатининг динамикаси», 14.00.05-Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.3.ПҳД/Тиб1403.
Илмий раҳбар: Aгабабян Ирина Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, ПҳД.04/30.12.2019.Тиб.102.01.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилором Aлимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саратов давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланган ортиқча вазинга эга ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бор беморларда яллиғланиш цитокинлари, НУП миқдори, эндотелиал функция ҳолатини баҳолаш орқали, комплекс даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўпканинг сурункали обструктив касаллиги мавжуд беморларда сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишида иммун яллиғланиш цитокинлари (ИЛ-6, ИЛ-8) ва натрийуретик пептид  (pro-BNP) микдори қонда ошиши эрта прогностик маркёр эканлиги асосланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларни даволаш самарадорлиги иммуноцитокинлар (ИЛ-6, ИЛ-8) ва натрийуретик пептид  (pro-BNP) микдори ўзгариши орқали аниқланган; 
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларни юрак  уриш сони ва юракни кислородга булган эхтиёжини инобатга олган холда даволаш тартиби табақалаштирилган ёндашувлар оркали такомиллаштирилган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида натриуретик пептидларнинг (НУП) ҳимоя тизимининг фаоллашиши натижасида чап қоринча миокард гипертрофиясининг ва қон томирларининг қаттиқлигининг пасайиши сурункали юрак етишмовчилиги зурайишини олдини олиши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
сурункали обструктив ўпка касаллиги билан касалланган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини барвақт аниқлаш даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва сурункали юрак етишмовчилигида кечишини эрта ва дифференциал ташхислашни мукобиллаштириш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги асоратларини эрта ташхислаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 8н-р/583 сон хулосаси). Натижада ўпканинг сурункали обструктив касаллиги натижасида ривожланган сурункали юрак етишмовчилигини эрта ташхислаш имконини берган;
сурункали юрак етишмовчилиги билан асоратланган ўпканинг сурункали обструктив касаллиги кечишида диагностик мезонларни ишлаб чикиш ва мукобилл даволаш усулларни такомиллаштириш буйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чикилган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги ва сурункали юрак этишмовчилиги бўлган беморлар диагностикаси ва даволаш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июндаги 8н-р/584 сон хулосаси). Натижада ўпканинг сурункали обструктив касаллигида сурункали юрак етишмовчилигининг клиник кечишини башорат қилиш, барвақт аниқлашни ва даволашни мувофиқлаштириш имконини берган; 
ўпканинг сурункали обструктив касаллигида  асоратлар хавфини барвақт аниқлаш ва уларни даволаш чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ТТБ пулмонология ва терапия бўлимида амалиётга тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-з/249 сон хулосаси). Натижада касаллик кечишини башорат қилиш, хамда касалликнинг авж олиш частотасини икки баравар камайтиришига, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашига  ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish