Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйчиев Абдунаби Худойбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Нурали Қобул насри поэтикаси (ҳикоя ва қиссалари мисолида)”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil716.
Илмийраҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02
Етакчи ташкилот номи:Фарғона давлат университети.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умурзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор; Хамрақулова Хуршида Кувватовна, филология фанлари доктори, доцент
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Нурали Қобулнинг ҳикоя ва қиссалари орқали уларнинг бадиий-эстетик хусусиятларини ёритиш, адиб асарларида услуб ва маҳорат ҳамда бадиият намоён бўлиш йўсинини аниқлаш, ёзувчи ижодий лабораториясини текшириш, ижодининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Нурали Қобул ижодининг ўзбек насри тараққиёт тенденцияларидан адабий ҳодиса сифатидаги фарқли томонлари, ёзувчи ижодининг шахсияти билан боғлиқ бўлган ўзига хос етакчи белгилари, асарларининг адабий жараёндаги бадиий-эстетик ўзига хослиги очиб берилган;
ёзувчи асарларида муаллиф “мен”ининг ифодаланиши, асарларининг шакл ва композициясидаги образлар тизимида характерларнинг индивидуаллиги, ёзувчининг бадиий маҳорати намоён бўлган поэтик нутқ ва услуби, адиб насри поэтикасига оид бадиий усул ва воситалар асосланган;
эна ва невара образлари адибнинг турли жанрдаги ўн бешдан ошиқ асарларида тасвирлангани ва автобиографик характерга эга бу тасвирларнинг асар поэтикасида етакчилик хусусиятига эга эканлиги, ёзувчи асарларидаги образлар галереясига хос табиийлик, поэтик нутқ, миллий колорит каби асосий типик белгилар аниқланган;
адибнинг ижодий индивидуаллигини таъминлаган фалсафага мойиллик, сайёр образлар такрори, публицистик пофос каби омиллар, у ижод қилган роман-монолог жанрининг ўзбек адабиётида янги жанр эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нурали Қобул насри поэтикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Нурали Қобул ижодининг хорижий тилларга таржимаси, Ч.Айтматовнинг “Оқ кема” асари билан Н.Қобулнинг “Тубсиз осмон” қиссалари қиёсига доир илмий-назарий хулосалардан  F3-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” (2021-2023) мавзусидаги амалий лойиҳанинг назарий қисмида  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 10 августдаги 01/4-1356-сон маълумотномаси). Натижада адибнинг “Темурийлар” эпопеяси ўн етти китобининг электрон варианти инглиз тилига ўгирилганлиги ҳамда мазкур эпопеянинг биринчи китоби “Буюк турон амири ёхуд ақл ва қилич” романининг “Амазон” электрон платформасида дунё китобхонларига ҳавола этилишига эришилган;
ўзбек насри тараққиётида ижодкорнинг тутган ўрни ва роли, адибнинг ижодий индивидуаллиги, асарларининг жанрий ўзига хослиги, ҳикоя ва қиссаларининг бадиий-эстетик хусусиятларига оид илмий хулосалардан  ОТ-Ғ1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 10 августдаги 01/4-1356-сон маълумотномаси). Натижада адибнинг автобиографик характердаги қисса ва ҳикояларида муаллиф образи, адабий таъсир ва ижодий анъанавийликнинг ўзига хосликларини белгилашга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish