Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаева Дилшода Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек-инглиз тилларидаги мақол ва маталларнинг лингвокультурологик ҳамда прагматик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (aилология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.4.PhD/Fil 1450. 
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Усмонова Ҳуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек-инглиз тилларидаги мақол ва маталларнинг халқ миллий-маданий, когнитив тафаккурини воқелантиришдаги концептуал ҳамда лингвокультурологик ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек лингвомаданиятида “она” концептининг паремик бирликлар билан ифодаланиш даражаси баландлиги, инглиз лингвомаданиятида эса утилитар ва моддий қадриятларнинг паремалар орқали кўпроқ ўз ифодасига эга бўлиши далилланган;
ўзбек-инглиз мақол ва маталларида меҳнаткашлик, макон ва замон, эркинлик тушунчалари муштарак баҳоланиши, ватанпарварлик ва оилавий муносабатлар эса аксиологик жиҳатдан фарқланиши кўрсатиб берилган;
мақол ва маталларнинг сўзлашув ва бадиий дискурсда модал муносабатларни ҳамда инсоннинг ахлоқий, интеллектуал, эстетик ва эмоционаллик даражаларини ифодалаши далилланган;
ҳар икки тилда қиёсланаётган мақол ва маталларда миллий-маданий коннотация акс этиши, шу коннотациялар асосида инглизларда инсон ўз тақдирини бошқаришига ишониши, ўзбеклар эса тақдирнинг битилганига ишончи акс этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек-инглиз тиббий терминлари ва уларнинг лингвокультурологик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
турли тилларда “она” концептининг серқирра ва  паремик ифодаларга бойлиги, инглиз лингвомаданиятида эса моддий қадриятларнинг  шундай хусусиятга эга эканлиги хусусидаги №ОТ-А1-53 давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги амалий лойиҳаси доирасида яратилган “Translation in use” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2021 йил 13 ноябрдаги  ИРД/21185-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий жиҳатдан бойитилди, хусусан, ушбу лойиҳанинг тил ва тафаккур, тил ва маданият муносабатларига доир назарий асослари такомиллаштирилган;
ўзбек-инглиз мақол ва маталларида аниқланган муштарак ҳамда фарқли хусусиятлар хусусидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» (2012-2016) ва ФА-А1-Г007 рақамли «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги 17.01/07-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ нақл-мақолларининг ўзига хос жиҳатларининг лингвистик тадқиқи назарий жиҳатдан бойитилган;
мақол ва маталларнинг дискурсда модал муносабатларни ҳамда инсоннинг ахлоқий, интеллектуал, эстетик ва эмоционаллик даражаларини ифодалаши ҳақидаги илмий хулосалардан Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ўқув маркази маърузачиси Johan Meyer ўз дарсларида фойдаланган (Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ўқув марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 151/21-сон маълумотномаси). Натижада чет тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчи талабалар учун мўлжалланган маърузалар мазмуни бойитилган;
мақоллар қўлланган бадиий дискурснинг ментал, руҳий ва эмоционал жиҳатлари, прагматик потенциалига оид илмий-назарий хулосаларидан Республика ижодкорлари уюшмаси лойиҳалари доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 23 декабрдаги 01-03/1620-сон маълумотномаси). Натижада бадиий дискурсда паремиологик бирликлар воситасида намоён бўладиган эмоционал-экспрессив, стилистик ва прагматик  тамойиллари ижод жараёни муаммоларини ҳал этишга кўмаклашган;
ўзбек ва инглиз тилидаги мақол бирликларининг “она”, “ватан”, “бахт”, “меҳнат”  сингари маданий кодлар асосидаги концептуал хусусиятларига доир хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9-ноябрдаги ЎзР-04-25-1758-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги мақол ва маталларнинг “она”, “ватан”, “бахт”, “меҳнат” маданий кодлари ҳақида радиотингловчилар янги маълумотларга эга бўлди ҳамда ушбу эшиттиришлар сценарийси мазмунан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish