Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматқулов Музаффар Раҳмонқуловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХVII-ХVIII асрлар ўзбек адабиётида фольклор анъаналари ва поэтика масалалари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти, 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fil183.
Илмий маслаҳатчи: Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Турдимов Шомирза Ғаниевич, филология фанлари доктори, профессор; Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади  Сайёдий, Сайқалий ва Нишотий асарларига халқ оғзаки ижоди анъаналарининг таъсири, мифология ва ёзма достончилик тараққиёти, ижодкорнинг достоннавислик маҳорати, жанрлар такомили, достонларда бадиий санъатларни қўллаш маҳорати масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XVII-XVIII асрлар ўзбек адабиёти ва фольклор намуналарида мавзу, мотив, сюжетга алоқадор ғоявий-бадиий муштараклик ҳамда тасвир жараёнидаги ихчамлик, батафсиллик, бўрттириш ва кучайтириш каби ўзига хосликлар аниқланган;
наср ва назмнинг аралаш ҳолда қўлланилиши ёзма адабиётга мансуб достонларда ҳам давом этганлиги ижодкорнинг индивидуал услубига алоқадор бўлиб, тасвир жараёнида фольклор анъаналари таъсири орқали вужудга келадиган адабий ҳодисалардан бири эканлиги асосланган;
“Тоҳир ва Зуҳро”, “Баҳром ва Гуландом” достонлари таркибида қўлланилган ғазал, мухаммас, мусаддас, тўртлик ва мустазод каби кичик жанрларнинг вазифаси мазкур асарлар сюжети ҳамда қаҳрамонлари таъриф-тавсифи, руҳий ҳолати ва ички кечинмалари билан боғлиқ ҳолда юзага келганлиги исботланган;
исломдан олдинги даврларда пайдо бўлган пари, дев, аждар, исломий тасаввур ва тушунчалар асосида шаклланган Хизр, қақнус, анқо, Боғи Эрам, Кўҳи Қоф каби образларнинг ёзма адабиётга мансуб достонлардаги бош қаҳрамонларга алоқадор бадиий-эстетик вазифаси аниқланиб, уларнинг бадиий матн таркибида англатадиган образлар шаклланиши ва генезисига хос мифологик мазмуни очиб берилган;
Сайёдийнинг “Тоҳир ва Зуҳро”,  Сайқалийнинг “Баҳром ва Гуландом” ҳамда  Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” достонларида ўхшатиш, муболаға ва ирсол ул-масал каби шеърий санъатлар фольклор асарлари заминида шакллангани ва ижодкорнинг поэтик ниятини амалга оширувчи асосий воситалардан бири эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сайёдийнинг “Тоҳир ва Зуҳро”, Сайқалийнинг “Баҳром ва Гуландом” ҳамда Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” достонларини халқ оғзаки ижоди намуналари билан қиёсий тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
XVII-XVIII асрларда яратилган достонлардаги фольклор анъаналари ва поэтика масалаларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий-назарий хулосалардан ОТ-F-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада   фойдаланилган  (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 15 сентябрдаги  04/1-1568-сон маълумотномаси). Натижада, фольклор ва ёзма адабиёт муносабатлари, Сайёдий, Сайқалий, Нишотий каби шоирларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни муаммоларини ёритиб беришга эришилган; 
XVII-XVIII асрлар ўзбек ёзма адабиёти намуналарида қўлланилган бадиий тасвир воситалари ҳақидаги илмий  хулоса  ва  тавсиялардан   PZ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХI асрлар)”  (2018-2020)  мавзусидаги  амалий  лойиҳада  фойдаланилган  (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 15 сентябрдаги  04/1-1569-сон маълумотномаси). Натижада,  Сайёдийнинг “Тоҳир ва Зуҳро”, Сайқалийнинг “Баҳром ва Гуландом” ҳамда Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” асарларида учрайдиган муболаға, ташбеҳ, ирсол ул-масал каби санъатларнинг достонлардаги бадиий вазифаси билан боғлиқ янгича талқин ва хулосалар Алишер Навоий асарларини қиёсий ўрганишда муҳим назарий манба вазифасини ўтаган; 
ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари ва индивидуал ижоднинг маҳсули бўлган достонларнинг ўзаро алоқаларини тадқиқ этиш натижасида чиқарилган илмий хулосалардан  PZ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” (2017-2020) мавзусидаги  амалий  лойиҳада  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 20 сентябрдаги  01/4-1660-сон маълумотномаси). Натижада, Сайёдий, Сайқалий, Нишотий каби шоирларнинг оғзаки адабиёт ютуқларидан қай даражада фойдаланиш маҳорати ва бу борадаги уларнинг ўзига хос индивидуал услубини аниқлашга имкон берган; 
Сайёдийнинг “Тоҳир ва Зуҳро” достони ва унинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни ҳақидаги материаллардан Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси “Биз сув ичган дарёлар” кўрсатувининг 2021 йил 20 декабрь сони сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 10 январдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада “Тоҳир ва Зуҳро” достони таркибида қўлланилган ғазал, мухаммас каби кичик жанрларнинг вазифаси мазкур асар қаҳрамонлари таъриф-тавсифи, руҳий ҳолати ва ички кечинмалари ҳақидаги таҳлилий маълумотлар асосида ёритилганлиги телетомошабинларнинг Сайёдий ижоди ҳақидаги тушунчаларини янада бойитган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish