Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Ойбек Абдумансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг 20-30 йиллар ўзбек шеъриятида поэтик мотивлар”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil 621.      
Илмий раҳбар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, доцент; Жўраев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабиётшуносликдаги поэтик мотивларни, илғор назарияларни такомиллаштириш, ўтган асрнинг 20-30-йилларидаги поэтик мотивлар тараққиёти тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 20-30-йилларида жамиятнинг ижтимоий-эстетик эҳтиёжлари, орзу-интилишлари, дард-ҳасрати ва қувончлари асосида ҳосил бўлган даврнинг етакчи руҳ-кайфиятини белгиловчи парвоз, пўртана, йўл  мотив образларнинг  актуал маънолари очиб берилган;  
20-йилларнинг ўрталаригача ва ундан кейин 30-йиллар давомида шеъриятимизда фаол бўлган пўртана, денгиз мотивлари ва уларнинг вариантлари бир-биридан кескин фарқ қилиши, бу ижтимоий-сиёсий ва маданий шарт-шароитлар билан боғлиқлиги даллинган; 
мотивларнинг эҳтимолий маънолари ўқувчида лирик кечинма юзага келган вазият, мотивнинг инвариант ва бошқа вариантлар билан семантик алоқаси, интертекстуал алоқалар асосида юзага чиқиши асосланган;
миллий шеъриятдаги анъанавий ва жаҳон адабиётидаги мотивлар контексти ижодкор коммуникатив интенциясининг самарадорлигини таъминловчи муҳим прагматик омил эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг 20-30-йиллар ўзбек шеъриятида поэтик мотивларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ХХ аср 20-йилларининг ўрталаригача ва ундан кейин 30-йиллар давомида шеъриятимизда фаол бўлган мотивлар ва уларнинг вариантлари ўртасидаги аниқланган фарқлар ва мотивлар синтактикаси, мотивларнинг прагматик хусусиятлари ҳақидаги хулосаларидан Ausbildung und Arbeit Plus GmbH илмий тадқиқот марказида бажарилган ишларда фойдаланилган (Германия Республикаси Arbeit Plus GmbH илмий тадқиқот марказининг 2021 йил 27 сентябрдаги 214/21-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотларнинг мазмун-мундарижаси кенгайиб, илмий-назарий қарашларнинг мукаммал даражага етишига ҳисса бўлиб қўшилган;
ХХ асрнинг 20-30-йиллар ўзбек шеъриятида содир бўлган бадиий, ғоявий, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним – шеърият” ижодий тўгарагидаги ёш ижодкорларга ва Муҳаммад Юсуф ижод мактабида ўтилган маҳорат дарсларида, шунингдек, ижодий семинарларда маърузалар қилинган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01-03/1057-сон маълумотномаси). Натижада ижод мактабларида таҳсил олаётган истеъдодли ёшларда китобхонлик маданияти ошган, уларнинг ХХ аср бошларидаги миллий шеъриятимизда кечган поэтик янгиланиш жараёни  ҳақидаги тасаввурлари кенгайган, семинарларнинг илмий-оммабоплигини таъминлаб, янги манбалар билан бойитишга имкон яратган;
миллий шеъриятдаги анъанавий ва жаҳон адабиётидаги мотивлар контексти коммуникатив интенциянинг самарадорлигини таъминлашдаги аҳамиятига оид фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ҳамда ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” номли фундаментал илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги 17:01/253-сон маълумотномаси). Натижада “мотив”, “сюжет мотиви”, “тематик мотив”, “мотив образ”, “архетип мотив” терминлари учун иллюстратив материаллар тўплашга ва тартиблашга, давр шеъриятида мотивларни қўллашнинг синтактик ва прагматик жиҳатларини ёритишга имкон берган;
20-йилларнинг ўрталаригача ва ундан кейин 30-йиллар давомида шеъриятимизда фаол бўлган мотивлар ва уларнинг вариантлари бир-биридан кескин фарқ қилишига оид хулосалардан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали “Умр дафтари”, “Зиё дарғалари” номли илмий-маърифий кўрсатувларида фойдаланилган (“Маҳалла” телерадиоканалининг 2021 йил 24 июндаги 01-18-463-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув сценарийлари илмий ва марифий жиҳатдан бойитилиб, томошабинларда бадиий адабиётга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини мустақкамлашга ёрдам берган;
ХХ асрнинг 20-30-йиллар ўзбек шеъриятида фаол қўлланган поэтик мотивларнинг синонимик қаторлар, антонимик жуфтликлар ҳосил қилиши, бир нечта омонимларга эга бўлишига оид фикрлардан Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг “Мутолаа завқи” номли адабий, илмий-маърифий кўрсатувида фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 апрелдаги 20-24/129-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish