Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Малика Илхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Одам анатомияси ва физиологияси" фанини мультимедиа технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий ўқув юртлари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2605.
Илмий раҳбарлар: Шахмурова Гульнара Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Мирзаева Нодира Абдуҳамидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида “Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасини мультимедиа технологияларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси электрон муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолиятига йўналтириш ҳамда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компонентларини тушунтириш мотивацияли, технологик, креатив мезонларни интегратив яхлитлаш ҳамда адаптив мослаштириш орқали  такомиллаштирилган; 
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасининг модели ва баҳолаш мезонлари ахборот-методик таъминот, билимларни модулли баҳолаш кўрсаткичларга кўра диагностикалашга ҳамда тизимлаштиришга йўналтирилган ҳаракат алгоритмларини таълим парадигмаларига ассоциатив уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган; 
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси мустaқил ишлaшини тaъминлaйдигaн фaoлиятни, билимни узлуксиз ўзи тoмoнидaн нaзoрaт қилиб бoрилишигa имкoн берaдигaн креатив фикрлашга оид дидактик материалларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив, идентив хусусиятларга кўра ўзаро интеграциялаш ҳамда витаген ва субъектив тажрибани босқичма-босқич синхронлаштириш орқали такомиллаштирилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Одам анатомияси ва физиологияси" фанини мультимедиа технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив, идентив хусусиятларга кўра интеграциялаш ҳамда витаген ва субъектив тажрибани синхронлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида "Одам анатомияси ва физиологияси" номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги буйруғи асосида берилган 356/7-016-сон гувоҳномаси). Натижада, "Одам анатомияси ва физиологияси" фанини ўқитиш самарадорлиги, талабаларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишлари ва ўқув фаоллигининг ошишига эришилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси электрон муҳитда фаол ахборот алмашиниш, лойиҳалаш фаолиятига йўналтириш ҳамда интерактив дастурий воситалардан фойдаланиш компонентларини тушунтириш-мотивацияли, когнитив, технологик, креатив мезонларни адаптив мослаштириш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлар А1-ФҚ-010040 рақамли "Таълимда соғлиқни сақлаш – соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг самарали усули (руҳий, маънавий, репродуктив саломатликни сақлаш)" мавзусидаги лойиҳанинг вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 сентябрдаги 02-07-2673/04-сон маълумотномаси). Натижада, биология фанини ўзлаштириш бўйича дидактик таминот мазмуни бойитилган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикасининг модели ва баҳолаш мезонлари ахборот-методик таъминот, билимларни модулли баҳолаш кўрсаткичларга кўра диагностикалашга ҳамда тизимлаштиришга йўналтирилган услублар асосида  такомиллаштириш юзасидан таклифлар асосида "Одам анатомияси ва физиологияси" номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги буйруғи асосида берилган 356/7-016-сон гувоҳномаси). Натижада ўқитувчиларнинг инновацион педагогик фаолиятга тайёрлаш ва уларнинг касбий сифатларини шакллантириш самарадорлиги ошган;
“Одам анатомияси ва физиологияси” фанини ўқитиш методикаси мустaқил ишлaшини тaъминлaйдигaн, фaoлиятини, билимини узлуксиз ўзи тoмoнидaн нaзoрaт қилиб бoрилишигa имкoн берaдигaн креатив фикрлашга оид мисол ва масалалар, тестлaр вa крoссвoрдлaр каби дидактик материаллар асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А1-ФҚ-010040 рақамли "Таълимда соғлиқни сақлаш – соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг самарали усули (руҳий, маънавий, репродуктив саломатликни сақлаш)" лойиҳасининг вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 сентябрдаги 02-07-2673/04-сон маълумотномаси). Натижада табиатшунослик фанларини интеграциялашуви асосида "Одам анатомияси ва физиологияси" фанини ўқитиш жараёнини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish