Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқарова Муқаддас Ойбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида умумий физика курсини ўқитишни изчиллик тамойили асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фандари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped966.
Илмий раҳбар: Джораев Махаматрасулжон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдурахмонов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида умумий физика курсининг молекуляр физика ва квант физикаси бўлимларини изчиллик тамойили асосида ўқитишнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий физика курсини ўқитиш жараёнида эҳтимолий-статистик тасаввурларни шакллантиришда изчиллик тамойилини қўллашнинг дидактик имкониятлари квант механика ҳамда статистик физика ва термодинамика бўлимларига доир ўқув материалларини йирик блокларга концентрлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг методик жиҳатлари чизма-тасвирий моделлар (мантиқий граф, интеллект карта)ни оламнинг ягона илмий ва табиий манзарасини ифода этишга хизмат қилувчи статистик фикрлаш жараёнларига адаптив қўллаш асосида аниқлаштирилган;
молекуляр физика ва квант физикаси асослари мазмуни ўқитишнинг билимлар “занжири”, статистик, график ташкиллаштирувчи каби усуллари технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
умумий физика курси бўлимларини ўқитишнинг дидактик таъминоти физик билимларни спиралсимон ўзлаштириш, ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни баҳолашда динамиклик ва қайта алоқанинг барқарорлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида умумий физика курсини ўқитишни изчиллик тамойили асосида такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари  натижалари асосида:
умумий физика курсини ўқитиш жараёнида эҳтимолий-статистик тасаввурларни шакллантиришда изчиллик тамойилини қўллашнинг дидактик имкониятларини квант механика ҳамда статистик физика ва термодинамика бўлимларига доир ўқув материалларини йирик блокларга концентрлаш алгоритмини ишлаб чиқиш, физик жараён ва ҳодисаларнинг изчиллик тамойили асосида ўқитиш орқали талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг методик жиҳатларини чизма-тасвирий моделларни оламнинг ягона илмий ва табиий манзарасини ифода этишга хизмат қилувчи статистик фикрлаш жараёнларига адаптив қўллаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар Германиянинг A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилоти фаолиятига жорий этилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилотининг 2022 йил 2 февралдаги 2928207-сон маълумотномаси). Натижада, мутахассисларни касбий шакллантириш ва қайта тайёрлашда соҳага йўналтирилган физик таълимни жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
молекуляр физика ва квант физикаси асосларини ўқитишга доир асосий илмий тушунчалар мазмунини илмийлик ва изчиллик тамойиллари орқали ўқитишнинг билимлар “занжири”, статистик, график ташкиллаштирувчи каби усулларини  технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Умумий физика фанидан лаборатория машғулотларини бажариш” услубий қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-03-3554-сон маълумотномаси). Натижада, умумий физикани изчиллик тамойили асосида ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий таълим тизимида изчиллик тамойили асосида умумий физика курси бўлимларини ўқитишнинг дидактик таъминотини “Идеал газ физик тажрибаларининг виртуал моделлари дастури” кўмакчи компьютерли тизими асосида физик билимларни спиралсимон ўзлаштириш, ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни баҳолашда динамиклик ва қайта алоқанинг барқарорлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Идеал газ (физика тажрибаларининг виртуал моделлари)” интеллектуал дастурий воситани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 сентябридаги 89-03-3518-сон маълумотномаси). Натижада, умумий физика курсини ўқитишда виртуал таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish