Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Шухратжон Камолжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аррали жиннинг ишчи камераси кўтариш-тушириш қурилмасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” 05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2021.3.PhD/T1140. 
Илмий раҳбар: Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Хакимов Шерқул Шерғозиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аррали жиннинг ишчи камерасини кўтариш-тушириш қурилмасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш орқали машинанинг ишлаш самарадорлигини ошириш, унда ишлаётган оператор иш шароитини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
аррали жиннинг ишчи камерасини кўтариш-тушириш жараёнида видеотасвирларни дастурлаш воситаларида қайта ишлаш орқали унинг ҳаракат тенгламасини келтириб чиқариш учун стенд ва тажриба усули ишлаб чиқилган;
аррали жин ишчи камерасини кўтариш учун етарли бўладиган кучнинг ўзгариш динамикасини аниқлаш учун Лагранжнинг II-тур тенгламасини қўллаш орқали ишчи камерани кўтариш жараёни ҳаракат қонунияти аниқланган;
тўлиқ омилли тажрибалар асосида аррали жин ишчи камерасини кўтариш учун етарли бўладиган куч (1,5 кН) ни ҳосил қилиш учун  пневмоцилиндр диаметри ва ундаги сиқилган ҳаво босимининг мос қийматлари (d=60мм бўлганда p=0,41МПа; d=80 мм бўлганда p=0,31МПа; d=100 мм бўлганда p=0,25МПа ) аниқланган;
хомашё валиги зичлигини оптимал оралиғи (I-нав пахтани ишлашда 320-325 кг/м3, III-нав пахтани ишлашда 290-295 кг/м3) дан ортиб кетишини олдини олиш мақсадида ишчи органлар иш муддатини узайтиришга имкон берувчи аррали цилиндри электрюриткичидаги юкланишга боғлиқ равишда бошқарилувчи пневматик юритмани қўллашга асосланган кўтариш-тушириш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жин ишчи камерасини кўтариш-тушириш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
янги ишчи камерани кўтариш-тушириш қурилмаси Наманган вилоятида жойлашган “Тўрақўрғон пахта тозалаш” АЖ ҳамда “Косонсой пахта тозалаш” АЖ да жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмаси” нинг 2021 йил 28 июлдаги 03/22-151-сон маълумотномаси). Натижада жинлаш жараёнини автоматлаштириш орқали жин машинасининг муқобил ишлашига олиб келувчи, энергия сарфини 3 марта камайтирувчи кўтариш-тушириш қурилмасини яратишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish