Sayt test rejimida ishlamoqda

Зухритдинов Алишер Фарахидин ўғлининг 
ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалагичнинг самарали қозиқли барабан конструкциясини ва параметрларини хисоблаш методларини такомиллаштириш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1.1433.
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон Машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг цилиндрик ва кўп қиррали комбинациялашган қозиқчалари бўлган барабанни самарали конструкциясини ишлаб чиқиш комплекс назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини асослаш натижасида тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта бўлакчасининг кўп қиррали комбинациялашган қозиқча сиртидаги ҳаракатини ифодаловчи тенглама асосида кўп қиррали қозиқча сиртидаги ҳаракат траекторияси ва тавсия параметрлари аниқланган;
пахта бўлагини қозиқча текис сиртидаги харакат траекторияси ва вақтини қозиқчанинг қирралари сонига, қиялик бурачагига ҳамда барабан айланиш частотасига боғлиқлик қонуниятлари олинган;
қозиқчали гарнитура ва барабан валини харакат қонуниятлари ифодаловчи математик модул олинган, ечими асосида гарнитура ва барабан айланма тебранишлари ва частоталарин ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
тажрибавий тадқиқотлар асосида қозиқли гарнитура ва барабан вали бурчак тезликлари, буровчи моментлари, цилиндрик ва кўп қиррали қозиқчаларга пахта бўлаклари таьсир кучини ўзгариш қонуниятлари аниқлангн ва қийматлари асосланган;
тавсия этилган барабан қозиқли гарнитураси ва валдаги бурчак тезликлар ва буровчи моментларни тозалагич иш унумига боғлиқлик графиклари қурилди, унга иш унуминг ортиши қозиқли гарнитура ва барабан валининг тезликлари, қозиқни қонуният қийматлари аниқланди;
тавсия этилган қозиқли барабан қозиқчаларидан пахта бўлакчаларини чиқиш вақтини ва уларга таьсир кучини барабан қозиқли гарнитураси бурчак тезлигини ўзгаришига боғлиқ графиклари олинди. тавсия этилган тозалагичда тозалаш самараси юқори бўлиши учун φ ̇_ϩ қийматлари  (50,0÷55)с-1 оралиғида олиш тавсия этилади. Бунда tқ=(4,0÷5,0)с-1 дан кўпроқ бўлиши таьминланади;
қозиқчаларга пахта бўлагини таьсир кучини юқорилигини таьминлаш учун φ ̇_ϩ≥(50÷55) с^(-1) оралиғида бўлиш мақсадга мувофиқдир. Бунда пахтага қозиқчаларни таьсир кучи циклик равишда 0,48∙ 10 Н ва 0,58∙ 10 Н кетма-кет ўзгаради. Бу эса ўз навбатида майда чиқиндилардан ажралишини интенсивлаштиради;пахта бўлагининг кўп қиррали комбинациялашга қозиқли барабанга таъсир бурчаги ва кўп қиррали комбинациялашган қозиқли барабанга зарбали таъсиридаги тезлиги тенгламалари асосида парамертларнинг тавсия қийматлари аниқланган;
тажрибавий тадқиқотлар натижалари асосида пахтани майда ифлослик-лардан тозалаш самарадорлигига қозиқчалар ва қозиқча қирралари сони, қозиқчалар ва тўрли юза орасидаги масофанинг таъсири аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш агрегатларининг қозиқли барабанларининг самарали конструкциясини яратиш ва тозалаш қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
қозиқли барабаннинг самарали конструкциясини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган  тозалаш қурилмаси «Alyortex» МЧЖ кластерига қарашли тизимидаги «Сўфиқишлоқ пахта тозалаш» корхонасида жорий этилган («Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари уюшмаси» нинг 2021 йил 19 ноябрьдаги 03/22-303 сонли маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш агрегатининг тозалаш самарадорлигини 7,5 % га ошгани хисобига йилига 1 200 033 минг сўм иқтисодий самара олинган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 11 та илмий-тexник кoнфeрeнцияларда, шу жумладан 4 та xалқарo ва 7 та Рeспублика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
V. Ихтиро патенти. Ўзбекистон Республикасининг «Толали материаллар тозалагичининг титиш барабани » номли ихтиро патентига (№ IAP06460, 2021 й.)  Ўзбекисталон   Республикаси Интеллектуал мулк  агентлигининг 2021 йил 4-сон хулосаси.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish