Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарманова Нодира Тахировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёси асосида биологик фаол қўшимчалар номенклатурасини кенгайтириш учун илмий-методик ёндашувни ишлаб чиқиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/K117.
Илмий маслаҳатчи: Пулатова Лола Таирхановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.K/T.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Тўхтаев Хаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Қутлимуротова Нигора Хакимовна, кимё фанлари доктори, доцент; Мельникова Ольга Александровна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт ҳайдовчи, гипогликемик ва диуретик таъсирга эга янги биологик фаол қўшимчалар технологиясини уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш асосида илмий-методик ёндашувини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пешоб йўллари ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари учун тавсия этилган «Урологик йиғма», «Нефролитик йиғма», «Гипогликемик йиғма» ва «Avena-uz»  биологик фаол қўшимчаларнинг рационал композициялари таркиби илмий асосланган ва ишлаб чиқилган;
макро- ва микроскопик тадқиқотлар асосида фитойиғмаларнинг ўзига хос диагностик аҳамияли белгилари белгиланди ҳамда сонли кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор биологик фаол қўшимчалар ва улар асосидаги қуруқ экстрактларнинг таъсир этувчи моддаларининг кимёвий табиати ва миқдори аниқланган;
фитокомпозициялардан қуруқ экстрактлар олиш технологиялари ишлаб чиқилди ва экстракция шароитларининг ҳароратга, хомашёнинг майдаланиш даражасига, экстрагентнинг турига, хомашё ва экстрагентнинг нисбатига боғлиқлиги аниқланган;
фитокомпозициялар қуруқ экстрактларининг сифат кўрсаткичлари ва сақланиш муддатлари белгиланган;
биологик фаол қўшимчалар ва улар асосидаги қуруқ экстрактларнинг зарарсизлиги ва фармакологик фаоллиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Биологик фаол қўшимчалар ва улар асосида қуруқ экстрактлар турларини кенгайтириш бўйича илмий-услубий ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Avena-uz» биологик фаол қўшимча хомашёси учун «Novo farm komplekt» МЧЖ ходимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган вақтинча фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (ВФМ 42 Уз-4274-2021, рўйхатдан ўтказиш рақами ДВ/М 037984/21). Ушбу тасдиқланган ҳужжат хомашёни ишлаб чиқиш ва сифат назорати қилиш имконини беради;
«Avena-uz» биологик фаол қўшимчаси учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тамонидан тасдиқланган (ТS 23650019-003-2020). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
«Avena-uz» биологик фаол қўшимчасининг технологик йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тасдиқланган (ТИ 23650019-003-2020). Натижада, «Halsica» хусусий корхонасида капсула шаклидаги «Avena-uz» БФҚни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган ва тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар биологик фаол қўшимчаларни номенклатурасини кенгайтириш имконини берган;
маҳсулотларни сифатини назорати ва халқаро стандартларни қўллашга доир маълумотлар ва хулосалар асосида «Товарлар сифатини назорат қилиш ва халқаро стандартларни қўллаш» ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва Божхона институти ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-буйруғи, нашр рухсатномаси, №110-334). Натижада, маҳсулотларни даврий сифатини назорат қилиш ва сертификатлашга ҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish