Sayt test rejimida ishlamoqda

Яковенко Алексей Алексеевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари ва истиқболлари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu66.
Илмий раҳбар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонкулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, профессор; Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш ва электрон тижорат иштирокчиларининг илғор халқаро стандартларга мувофиқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу соҳада миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни юритишнинг ҳуқуқий муаммоларини таҳлил қилиш асосида илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс ахборот воситачиси эканлиги асослантирилган;
электрон тижоратда шартнома электрон ҳужжат тарзида ва электрон хабар тарзида акцептни амалга ошириш йўли билан тузилиши мумкинлиги, шунингдек, офертани юборган электрон тижорат иштирокчиси томонидан офертанинг акцепти олинган пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилиши асослантирилган;
ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан мижозларни масофадан аниқлаш тизимларини жорий этиш орқали масофавий банк хизматларини ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши асослантирилган;
товарлар ва хизматлар, битимлар тузиш уларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлар электрон тижорат платформаларига мажбурий тартибда жойлаштирилиши зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари ва истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс ахборот воситачиси эканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-385-сон Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг 12-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 19 мартдаги 02/5-321-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ахборот воситачиларига алоқадор субъектларнинг тўлиқ рўйхатини яратиш ва ушбу тушунчанинг электрон тижоратдаги бошқа бизнес операторлардан ажратишга хизмат қилган;
электрон тижоратда шартнома электрон ҳужжат тарзида ва электрон хабар тарзида акцептни амалга ошириш йўли билан тузилиши мумкинлиги, шунингдек, офертани юборган электрон тижорат иштирокчиси томонидан офертанинг акцепти олинган пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилиши ҳақидаги таклиф «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-385-сон Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунининг 15-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 19 мартдаги 02/5-321-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши электрон битимлар тузилишининг ўзига хос хусусиятларини янада батафсилроқ аниқлаштиришга ва шу орқали низо юзага келганда иштирокчилар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган келишмовчиликларини бартараф этишга хизмат қилган;
ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан мижозларни масофадан аниқлаш тизимларини жорий этиш орқали масофавий банк хизматларини ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармони 1-Иловаси 2.3-парагрифини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 январдаги 32-8/670-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши бошқа соҳаларда ҳам (хусусан, нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қиладиган битимлар) қўлланилиши мумкин бўлган, илгари фойдаланилмаган жамият иқтисодий ҳаётининг сегментларида электрон тижорат технологияларини қўллаш имкониятини яратган ва битим бўйича томонни ўрнатишда истиқболли ёндашувни қўллаш намунаси бўлиб хизмат қилган;
товарлар ва хизматлар, битимлар тузиш уларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлар электрон тижорат платформаларига мажбурий тартибда жойлаштирилиши кераклиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-14-сон Қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 7 январдаги 32-8/670-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши дунёда қўлланиладиган ижобий амалиётдан электрон иқтисодий муносабатлар иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фойдаланишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish