Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқоров Орип Эркиновичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланишга бардошли G.hirsutum L. турига мансуб ғўза навлари селекцияси», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Qx 112.
Илмий маслаҳатчи: Равшанов Аъзам Эркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг «Гулистон» нави (NАР 00186), «С-5706» нави (NАР 00343), «С-5707» нави (NАР 00342).
II. Тадқиқотнинг мақсади ёввойи ва рудерал шаклларни мураккаб чатиштириш орқали олинган ғўзанинг дурагайлари ва уларнинг юқори авлодларини шўрланган шароитда қимматли хўжалик белгилари ҳамда тола сифатини ўрганиш асосида тупроқ шўрланишига бардошли G.hirsutum L турига мансуб ғўза навлари яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Мексиканинг Юкатан ярим оролида Кариб денгизининг табиий шўрланган шароитда ўсаётган ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб  ёввойи ssp. Yucatanense (347503) ва рудерал  ssp. punctatum (05152), ssp.morilli, ssp.richmondi, ssp.brasiliense кенжа турлари фойдаланилган;
дурагайлаш жараёнига ғўзанинг АҚШ селекциясига мансуб тола чиқими 38-39 % толасининг технологик кўрсаткичлари  IV тип талабларига тўлиқ жавоб берадиган, бир дона кўсакдаги пахта вазни 7,0-8,0 граммдан кам бўлмаган Acala 1517-70, Acala sj-1, Schortcat, Tamcot, Delcot-277, Sj-1, Paymaster-266 ва Selection Compositae саноат навлари жалб қилинган;
дурагай комбинацияларни доминантлик даражаси, белгиларнинг ўзгарувчанлиги ва ирсийланиши аниқланган, ғўзани ноёб белги хусусиятларини ижобий трансгрессив ўзгарувчанликка эришишида ҳамда қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга рекомбинантларни яратиш, чатиштиришнинг аҳамияти исботланган;
олинган дурагай комбинацияларни юқори бўғин дурагайларида ўрганиш асосида тупроқ шўрланишига бардошли навлар яратилган, G.hirsutum L. турига мансуб тизмаларидан қимматли хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга бўлган тола сифати IV типга мансуб, тупроқ шўрланишга бардошли Гулистон, С-5706 ва С-5707 янги навлари яратилиб, Интеллектуал мулк агентлигига патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мексиканинг Юкатан ярим оролида Кариб денгизининг табиий шўрланган шароитда ўсадиган ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб  ёввойи, рудерал  ва АҚШ селекциясига мансуб навларни мураккаб дурагайлашнинг самарадорлиги бўйича олинган натижалар асосида:
мураккаб чатиштириш шўрланиш ва сув танқислигига ҳамда вертициллёз вилтга бардошли бўлган G.hirsutum L. турига мансуб Гулистон ғўза нави яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5031-сон маълумотномаси). Натижада шўрланишга, сув танқислигига ва вилт касаллигига бардошли Гулистон нави 2016-2021 йиллар давомида Сирдарё вилоятида 1551,4 га кенг майдонларда экилиб рентабеллик даражаси 29,8% ни ташкил этган, навдорлиги юқори бўлган бирламчи элита ва бошқа авлод уруғлари кўпайтирилган;
ғўзанинг ўрта толали тупи конуссимон шаклида, шўрланиш ва сув танқислигига ҳамда вилтга бардошли бўлган С-5706 нави яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5031-сон маълумотномаси). Натижада шўрланишга, сув танқислигига ва вилт касаллигига бардошли янги С-5706 нави 2021 йилда Сурхондарё вилоятида  10 га майдонда экилган, Сурхондарё ИТСда 1,0 гектар майдонда навдорлиги юқори бўлган бирламчи элита ва бошқа авлод уруғлари кўпайтирилган;
ғўзанинг ўрта толали тезпишар, тупи конуссимон шаклга эга, барг шакли кафтсимон, шўрланиш ва сув танқислигига ҳамда вилтга бардошли бўлган янги G.hirsutum L. турига мансуб С-5707 нави яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5031-сон маълумотномаси). Натижада шўрланишга, сув танқислигига ва вилт касаллигига бардошли Гулистон нави 2016-2021 йиллар давомида Хоразм вилоятида 3050 га майдонда экилиб юқори ҳосил олинган ва тола сифати юқорилиги билан фермер хўжаликлари томонидан ижобий баҳоланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish