Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуралиева Дилноза Самадуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхоналарда бодрингни сўрувчи ҳашарот зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Qx305.
Илмий раҳбар: Юсупов Абдусалим Холбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/03.03.2022.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Хужаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мухсимов Нурулло Пулатович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари шароитида иссиқхоналарда бодринг ўсимлигини сўрувчи ҳашарот зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари шароитида иссиқхоналарда учрайдиган сўрувчи ҳашарот зараркунандаларнинг тур таркиби, тарқалиши, зарари, ривожланиш хусусиятлари ва зарарлилик даражасига кўра доминант турлари аниқланган;
иссиқхона шароитида турли экиш (схема) усулларида бодринг ҳосилдорлигига зарар келтирадиган сўрувчи ҳашарот зараркунандаларнинг таъсири аниқланган; 
агробиоценозда учрайдиган энтомофаглар турларини иссиқхоналарда сўрувчи ҳашарот зараркунандаларга қарши қўллашдаги биологик самарадорлиги аниқланган;
иссиқхоналарда бодрингни сўрувчи ҳашарот зараркунандаларига қарши курашда мақбул меъёр муддатлари аниқланиб, микробиологик воситалар ҳамда инсектицидлар қўлланилган ва юқори самарадорликка эришилган инсектицидлар амалиётга тавсия этилган;
бодрингни сўрувчи хашарот зараркунандаларига қарши курашдаги хўжалик ва иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари шароитида иссиқхоналарда бодринг ўсимлигини сўрувчи ҳашарот зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишларининг натижалари асосида:
иссиқхоналарда бодринг ўсимлиги оққанотига қарши Mostar, 20% н.к. 0,2-0,3 кг/га, Хен пин Р, 20% эм.к. 0,3-0,4 л/га, Pick, 44% сус.к. 0,3-0,4 л/га, Intermec 20% н.кук. 0,2-0,3 кг/га, Успилан, 200 г.кг 0,2-0,3 кг/га, Виоспилан 20% н.кук. 0,2-0,3 кг/га, Апполон, 40% н.кук. 0,4-0,5 кг/га, Крейсер, 20% с.э.к. 0,1-0,2 л/га меъёрларда қўллаш технологияси Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Лутфилла, Хамидулла Ниғматилла” фермер хўжалигига қарашли иссиқхонада 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 02/025-743-сонли маълумотномаси). Натижада бодринг оққанотига қарши ушбу препаратларни қўллаш ҳисобига 82,4-90,8% самарадорликка эришилган ва ҳосилнинг нобуд бўлиши 60-70 фоизгача камайишига эришилган;
бодринг ўсимлигида трипсга қарши Intermec 20% н.кук. 0,2-0,3 кг/га, Крейсер, 20% с.э.к. 0,1-0,2 л/га, Alfamit, 40% н.к. 0,3-0,4 кг/га, Поло, 50% сус.к. 0,5-1,0 л/га, Diesel 4,9% к.э. 0,8-1,0 л/га; микробиологик препаратлардан Биослип БТ, кук. препарати (Bacillus thuriengiensis) 1,0-1,5 кг/га ва оққанотга қарши Биослип ПВ суюқ (Beaveria bassiana) 2,5-3,0 л/га меъёрларда қўллаш технологияси Қибрай туманидаги “Шомурод ўғли” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 02/025-743-сонли маълумотномаси). Натижада оққанот, шира, трипс зарарли организмлар билан зарарланишидан 40 кунгача ҳимоя қилган ва 80,0-81,5 фоиз биологик самарадорликка эришилган;
иссиқхонада бодринг ўсимлиги оққанотига қарши Виоспилан 20% н.кук. 0,2-0,3 кг/га, Апполон, 40% н.кук. 0,4-0,5 кг/га, Крейсер, 20% с.э.к. 0,1-0,2 л/га ва ширага Хен пин Р, 20% н.кук. 0,1-0,3 кг/га, Виоспилан 20% н.кук. 0,2-0,3 кг/га, Крейсер, 20% с.э.к. 0,1-0,2 л/га меъёрларда қўллаш технологияси Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги “Қарши иссиқхона” хўжалигига қарашли 5 гектар иссиқхонада жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 02/025-743-сонли маълумотномаси). Натижада оққанот ва ширага қарши ушбу препаратларни қўллаш ҳисобига 60-70 фоизгача бодринг ҳосили сақлаб қолинган ва самарадорлик кўрсаткичи 82,4-90,8 фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish