Sayt test rejimida ishlamoqda

Эркаев Акром Нормухаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt242.  
Илмий раҳбар: Маматов Ахметжон Атажанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мўминов Нозим Гаппарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида иқтисодиёт таркибий тузилмасининг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги зиддиятли жиҳатларни аниқлаш орқали технологик конвергенциянинг муҳим синергетик диффузияси асосида таркибий тузилмавий сифат ўзгаришлар концепцияси таклиф этилган; 
миллий иқтисодиётдаги таркибий номутаносиблик ва унинг технологик тузилмасидаги дегенератив тенденцияларига кўра таркибий тузилма омиллари билан иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликлар ўртасидаги зиддият баҳоланган; 
фан ютуқларини кенг талаб қиладиган технологиялардан фойдаланиш давлат саноат сиёсати билан иқтисодиётнинг таркибий тузилмаси ўртасида зарурий мутаносибликни таъминлаш омили сифатида асосланган;
ИТТКИга сарфланган ялпи ички харажатларни технологик инновациялар ҳамда юқори илм сиғимига эга тармоқлар маҳсулотлари ўсиш суръатларининг ўзаро таъсирини эътиборга олган ҳолда 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги зиддиятли жиҳатларни аниқлаш орқали технологик конвергенциянинг муҳим синергетик диффузияси асосида таклиф этилган таркибий тузилмавий сифат ўзгаришлар концепцияси “Инновацион иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи, 359-289 рақамли гувоҳномаси). Натижада миллий иқтисодиёт таркибий тузилмасининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги зиддиятли жиҳатларни аниқлашнинг илмий-услубий асолари такомиллашиб, технологик конвергенциянинг муҳим синергетик диффузияси асосида таркибий тузилмавий сифат ўзгаришлар рўй беришининг назарий асослари ривожлантирилган;
миллий иқтисодиётдаги таркибий номутаносибликлар ва унинг технологик тузилмасидаги дегенератив тенденцияларни аниқлаш асосида таркибий тузилма омиллари билан иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликлар ўртасидаги зиддиятни баҳолашга оид амалий-услубий ёндашувлардан “Инновацион иқтисодиёт амалий машғулотлар учун” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи, 359-289 рақамли гувоҳномаси). Натижада миллий иқтисодиётидаги таркибий номутаносибликлар ва унинг технологик тузилмасидаги дегенератив тенденцияларни аниқлаш асосида таркибий тузилма омиллари билан иқтисодиётдаги мавжуд номутаносибликлар ўртасидаги зиддиятни баҳолаш имкони яратилган;
юқори фан сиғимли технологияларни рағбатлантиришга асосланган давлат саноат сиёсати билан иқтисодиётнинг таркибий тузилмаси ўртасида зарурий мутаносибликни таъминлашга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 02/10-02-10/10-4753-сон маълумотномаси). Натижада юқори фан сиғимли технологиялардан фойдалнишни кенгайтириш орқали давлат саноат сиёсати билан иқтисодиётнинг таркибий тузилмаси ўртасида зарурий мутаносибликни таъминлаш имконияти яратилган;
ИТТКИга сарфланган ялпи ички харажатларни технологик инновациялар ҳамда юқори илм сиғимига эга тармоқлар маҳсулотлари ўсиш суръатларининг ўзаро таъсири эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда инновацион жараёнларни фаоллаштириш орқали барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 02/10-02-10/10-4753-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида истиқболда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатининг барқарор юқори ўсиш тенденциясига таъсирини баҳолашнинг аниқлик даражасини оширишга хизмат қилиб, прогноз даврида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг (1,05110 = 1,64) 1,65 баробарга ошишига олиб келиши асосалаб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish