Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Шерзод Фахридиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқумда кўл-тупроқли туз тўпланишининг литологик ва структуравий хусусиятлари», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/GM117.
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуразак Умирзакович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Мирходжаев Бахтиёр Исмоилович, геология-минералогия фанлари доктори; Абдумоминов Шухрат Азатбекович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум шароитида кўл-тупроқли туз тўпланишининг фациал хусусиятларини аниқлаш ва ўрганилаётган ҳар бир майдон хусусиятларини кимёвий ва минералогик таркибидан келиб чиқиб тузлардан саноатнинг аниқ тармоқларида фойдаланиш истиқболларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқумда ҳар бир ўрганилган объектда илк бор тузлар ҳосил бўлиш жараёнининг хусусиятлари ҳамда хлорид ва сульфатли натрий таркибли тузлар тўпланишига таъсир қилувчи геологик омиллар илмий асосланган; 
тузли кўллар ичида Тузқудуқ ва Лавлакан кўлларининг тузга тўйинган шўр сувида бромнинг энг кўп миқдори аниқланган;
ҳудудлардаги тузли ҳосилалар шаклланадиган сув хавзаларида туз тўпланишининг литологик ва структуравий шароитлари ҳамда седиментациянинг геологик ва геоморфологик турлари аниқланган;
мавсумий туз тўпланишининг интенсивлиги ва тўйинган шўр сув оқими келиши билан боғлиқ бўлган ёриқсимон зоналар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Марказий Қизилқумда кўл-тупроқ тузларининг тўпланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Қизилқумдаги туз ётқизиқлари бўйича геологик ва геокимёвий материаллар “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК амалиётига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 02-06-07/11284-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган ҳудудлардан олинган намуналарни комплекс ўрганиш асосида, ҳар бир кўлдаги туз тўпланишининг ўзига ҳос хусусиятларини аниқлаш натижалари геологик хариталар тузиш имконини берган;
сульфат тузлари тўпламларининг башоратланган захиралари “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК амалиётига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДКнинг 2021 йил 29 ноябрдаги 02-06-07/11284-сон маълумотномаси). Натижада, мирабилит Сайлақудуқ ва Муллали кўлларида, хлорид тузлари (галит) - Тузқудуқ кўлида шунингдек, натрий (галит) ва магний-хлорид тузлари (бишофит) тўпланишлари Лавлякан кўлида аниқлаш имконини берган;
VEGA Science, Alos-Palsar, РСА, ITS (Mineral Composition, Hydrothermal Composition) дастурий модуллари воситасида олинган тасвирларни линеамент таҳлили “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК амалиётига жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” ДК нинг 2021 йил 29 ноябрдаги 02-06-07/11284-сон маълумотномаси). Натижада, Марказий Қизилқум худудидаги туз кўлларининг янги истиқболли майдонларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish