Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Абдуҳаким Абдивакил ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Чиролма-Бештор дарёлари оралиғидаги дайкалар (Чотқол тизмаси)», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/GM121.
Илмий раҳбар: Ишбаев Халбай Джангирович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Минерал ресурслар институти ДК. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Ахунджанов Рахмаджан, геология-минералогия фанлари доктори; Цой Владимир Деньевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пском тоғ тизмасининг шимолий тармоқлари Чиролма-Бештор дарёлари оралиғида тарқалган плутоник дайкали ҳосилаларни геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чиролма-Бештор дарёлари оралиғида тарқалган турли хил ёшдаги дайкаларнинг генетик турларини геологик-петрографик, петрокимёвий ва геокимёвий тавсифлари аниқланган;
дайкали ҳосилаларнинг тўртта чегаравий ёшлари аниқланган; 
дайкалар юқорипском долерит-трахибазальтли (Rf3), текеш габбро-монцонит-сиенитли (С1), қорамозор габбро-монцодиорит-гранодиоритли (С2) ва жанубийтиёншон ишқорли базальтоидли (Т3) дайкали мажмуаларига ажратилган, уларнинг мустақиллиги ўзаро геологик муносабатлари ва таркибининг петрологик-геокимёвий хусусиятларига кўра асосланган;
илк бор Чиролма-Бештор дарёлари оралиғида лампрофирлар (кампто-мончикит, оливинли минетта ва минетта) уюшмаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Чиролма-Бештор дарёлари оралиғидаги дайкалар бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Пском тоғ тизмасида тарқалган турли хил ёшга мансуб дайкаларнинг тавсифи ҳақидаги далиллар “Ўзбек геология қидирув” АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 03-34-сон маълумотномаси). Натижада, Чиролма-Бештор дарёлари оралиғида тарқалган мазкур дайкаларнинг геологик-петрографик, петрологик-геокимёвий хусусиятларини қайта кўриб чиқиш имконини берган; 
Бештор-Тундуқ интрузивида тарқалган лампрофир дайкалар (кампто-мончикит, минетта ва оливинли минетта) уюшмаси “Ўзбек геология қидирув” АЖнинг геологик-қидирув ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 03-34-сон маълумотномаси). Натижада, энг ёш дайкали ҳосилаларни ажратиш имконини берган;
ҳудудда тарқалган дайкалар таркиби, геокимёвий ихтисослашувига биноан тўртта ёшга бирлаштирилиб, бунда: юқорипском, текеш, қорамозор ва жанубийтиёншон дайкали мажмуалари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 03-34-сон маълумотномаси). Натижада, Чотқол-Қурама минтақасида хариталаш ишларини самарали режалаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish