Sayt test rejimida ishlamoqda

Зуфарова Нозима Гуламиддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда бренд капитали бошқарувини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг  ва 08.00.05 Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt273. 
Илмий раҳбар: Тошходжаев Мухторхон Махсудович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSс.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда бренд капитали бошқарувини мақсадли ташкил қилиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси бренд капиталини шакллантириш бўйича ёндашув бренд қўшилган қийматини таъминлашга қаратилган стратегиялардаги бренд капиталининг  миллий ва халқаро бозорлардаги истиқбол франчайз даражалари ва пул оқимлари соф даромад келтирувчи қийматини ошириш негизида такомиллаштирилган;
олий таълим муасссаси бренди шаклланаётган шроитидаги бренд капиталини молиявий баҳолашда хорижий талабалар ва хорижий тингловчилар ўқиши, ҳомийлик, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган бюджетдан ташқари маблағларга молиявий балансда устуворлик беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
бренд капиталининг истиқбол параметрларига оптимал трансформациялашувини таъминлашда олий таълим муассасаси брендга эришишнинг бир босқичдаги молиявий натижалар ва бренднинг халқаро бозор конъюнктурасига кўра медия-маркетинг тактикасини ишлаб чиқишнинг самарадорлиги асослаб берилган;
брендни шакллантиришнинг дастлабки даврида миллий таълим бозорининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олий таълимда бренд капиталини шакллантириш ва ривожлантиришда «бренд нуфузи» маркетинг-молиявий жиҳатдан асосий омил эканлиги асосланиб, мувофиқ ҳолда бренд капитали шаклланишини баҳолашнинг такомиллаштирилган SEM модели таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бренд капитали бошқарувини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаси бренд капиталини шакллантиришга ёндашув бренд қўшилган қийматини таъминлашга қаратилган стратегиялардаги бренд капиталининг миллий ва халқаро бозорлардаги истиқбол франчайз даражалари ва пул оқимлари соф даромад келтирувчи қийматини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 89-03-2501-сон маълумономаси). Натижада таълим сифатини ошириш имконини берувчи бренд кўрсаткичлари ва бренд идентикаси асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижий талабалар сони 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 3,6 баробарга ошиш имкони яратилган; 
олий таълим муасссаси бренди шаклланаётган шроитидаги бренд капиталини молиявий баҳолашда хорижий талабалар ва хорижий тингловчилар ўқиши, ҳомийлик, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган бюджетдан ташқари маблағларга молиявий балансда устуворлик бериш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 89-03-2501-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бренд капиталини баҳолаш даражасининг аниқлик даражасининг ортиши ҳисобига факультетлараро талабалар ўртасида соғлом рақобатлашувини ривожлантириш негизида Халқаро туризм факультетида қўшимча контрактга кирган талабалар сони 2019-2020 ўқув йилида 2018-2019 ўқув йилига нисбатан 6,7 баробарга ошириш имконини  берган;
бренд капиталининг истиқбол параметрларига оптимал трансформациялашувини таъминлашда Олий таълим муассасаси брендга эришишнинг бир босқичдаги таълим сифати ҳолати, молиявий натижалари ва бренднинг халқаро бозор маркетинг конъюктурасига кўра медия-маткетинг режасини ишлаб чиқишнинг самарадорлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги  89-03-2501-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро бозор конъюктурасига кўра ишлаб чиқилган медия-маркетинг режасини асосида амалга оширилган трансформациялашув жараёнлари натижасида университетнинг webometriks рейтинг кўрсаткичи 2021 йилидан буён 3 чи поғонани эгаллаб келмокда. Медия режаси асосида амалга оширилган коммуникация стратегияси натижасида хорижий талабалар сони 2021-2022 ўқув йилларида 2020-2021 ўқув йилига нисбатан 62 фоизга ошган; 
миллий таълим бозорининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда брендни шакллантиришнинг дастлабки даврида олий таълимда бренд капитали бошқаруви самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 июлдаги 89-03-2501-сон маълумотномаси). Натижада, маркетинг бренд нуфузи Тошкент давлат иқтисодиёт университети Халқаро туризм факультетининг брентд капиталини ошишига ва факультетлараро талабалар ўртасида соғлом рақобатлашувни ривожланиши асосида 2019 йил натижалари бўйича университет ички рейтингида факультетнинг бешинчи ўриндан биринчи ўринга чиқишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish