Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджиметов Абдурасул Абдугафуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиоваскуляр патологияли беморларда остеоинтеграция ва гомеостаз жараёнларини ўрганиш асосида дентал имплантация самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.DSc/Tib571.
Илмий маслахатчи: Дусмухамедов Дилшод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Jun Young Paeng, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Юлдашев Носир Мухамеджанович, биология  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Tokai central hospital (Япония).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кардиоваскуляр тизим касалликлари мавжуд беморларда дентал имплантация операциясига тайёрлаш босқичларини такомиллаштириш ва дентал имлантация самарадорлигини оширишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кардиоваскуляр патологияли беморларда дентал имплантациядан олдин ва кейин остеоинтеграция жараёнларини клиник ва лаборатор намоён бўлишининг ўзига хослиги аникланган; 
илк бор кардиоваскуляр тизим патологиялар мавжуд беморларда дентал имплантациядан олдин ва кейин қон маркерлар динамикасидаги ўзига хосликлар илмий исботланган;
илк бор кардиоваскуляр тизим патологиялар мавжуд беморларда дентал имплантациядан олдин ва кейин сўлакдаги биокимёвий маркерлар динамикасидаги ўзига хосликлар илмий исботланган;
илк бор кардиоваскуляр  тизим патологияси мавжуд беморларда дентал имплантацияда стоматологик статусда кузатилувчи асоратларнинг патогенезининг ўзига хослиги аникланган.
кечки (6-12 ой) муддатларда кардиоваскуляр патологияли беморларда дентал имплантат функцияси бузилишини  олдини олиш ва даволашда  клиник ва лаборатор далилларнинг аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
кардиоваскуляр патологияли беморларда тиш имплантация  асоратларни ривожланиши асосида ишлаб чиқилган «Кардиоваскуляр тизим касалилклари мавжуд беморларда дентал имплантат билан протезлашда асоратларни келиб чиқишининг хавф омиллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/949-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиоваскуляр патологияли беморларда имплантация асоратларни хавф омилларини аниқлаш ва баҳолашга хизмат қилган;.
кардиоваскуляр патологияли беморларда периимплантит кузатилган холатда  томир асоратларини текшириш асосида ишлаб чиқилган «Кардиоваскуляр тизим патологияси билан бирга кечувчи пародонтит билан касалланган беморларда перимплантит ривожланишида томир бузилишларнинг предикторлик роли» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/950-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиоваскуляр патологияли беморларда томир асоратларини аниқлашнинг предикторлар ролинини аниқлаш ва ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга  хизмат қилган;
кардиоваскуляр патологияли беморларда тиш имплантанти барқарорлигини  суяк дефицити холати асосида ишлаб чиқилган «Кардиоваскуляр тизим касалликлари мавжуд беморларда суяк тўқимаси дефицитида тиш имплантациясига дифференциал ёндошиш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/951-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кардиоваскуляр патологияли беморларда дентал имплантацияга дифференциал ёндошиш орқали унинг самарасини оширишга ва ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга хизмат қилган;
кардиоваскуляр патологияси бор беморларда тиш имплантациясини клиник-патогенетик асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Согликни Саклаш Вазирлиги кошидаги стоматология поликлиникаси, Тошкент шаҳри 1-стоматологик поликлиникаси амалиётларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 8н-з/545-сон маълумотномаси). Тадбиқ этиш натижасида асоратларни башоратлашни такомиллаштириш, хавф гуруҳларини аниқлаш, диспансеризация сифатини ошириш, соғлиқни сақлашнинг турли тизимлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, профилактик чоралар самарасини ошириш, иқтисодий самарадорликка эришишга вабеморларнинг хаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish