Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимов Одилжон Ахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ шароитидаги ахолига пародонтологик ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib773.
Илмий раҳбар: Ярмухамедов Бехзод Хамидович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Копбаева Майра Тойтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Хабилов Ниғмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Navarra давлат университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ шароити аҳолисига пародонталогик ёрдам сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ретроспектив таҳлил натижасида ахолининг турли хилдаги стоматологик ёрдам билан таъминланганлик ва мухтожлик даражаси аниқланган;
ўтказилган текширувлар ва сўровнома ёрдамида беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш имконини берувчи, беморнинг тиббий саводхонлик даражаси ва оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги асосланган;
Андижон вилояти аҳолисини стоматология хизмати билан таъминлашнинг дифференсирлашган стандартлари ишлаб чиқилган;
иккиламчи адентияли беморларда чайнов юкини қолган табиий тишларга тенг тақсимланишида протез сифатида тиш имплантатларидан фойдаланиш лозимлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aҳолига пародонтал ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пародонтит натижасида қисман иккиламчи адентияли беморларни даволаш алгоритмини ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Қишлоқ шароитида пародонтал касалликлар натижасида юзага келган қисман ва тўлиқ иккиламчи адентияли беморларда жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 февралдаги 8н-р/78-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома қишлоқ ахолисига кўрсатилаётган пародонтологик ёрдамни, кексалар ва қариялардаги иккиламчи тўлиқ ва қисман адентиялижағларда имплантация амалиётини такомиллаштиришнинг оптимал схемасини ишлаб чиқиш имконини берган;
янги турдаги анестетикларнинг хусусиятларини ўрганиш ва улардан пародонтал жарроҳликда фойдаланишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Пародонтал жарроҳликда қўлланиладиган замонавий анестетиклар” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 февралдаги 8н-р/77- сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия тадбиқ натижалари кексалар ва қарияларнинг адентияли жағларда имплантация амалиётини ўтказиш босқичлар вақтини камайтирди, даволаш самарадорлигини оширишга имкон яратган;
ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Aндижон вилоят кўп тармоқли шифохонаси, шунингдек, Тошкент давлат стоматология институтининг жарроҳлик стоматология ва дентал имплантация кафедраси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 августдаги 8н-з/100-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши беморларнинг хаёт сифатини яхшилиш билан биргаликда чайнов протезлардан фойдаланиш самарадорлигини хам оширишга имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish