Sayt test rejimida ishlamoqda

Мубаракова Комила Абдуваситовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лазерли кераторефракцион операцияларнинг клиник-функционал натижаларига кўз юзаси ҳолатининг таъсири» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tib1079.
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Азамат Фархадович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ИК, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Кремкова Елена Витальевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Юлдашева Нодира Махмуджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: HanGil Eye Hospital (Сеул, Жанубий Корея).
II. Тадқиқотнинг мақсади. кераторефракцион лазер амалиётларидан кейинги клиник-функционал натижаларга кўз юзаси ҳолатининг таъсирини ўрганиш ва «қуруқ кўз» синдромли беморларни амалиётдан олдинги тайёргарлигига ҳамда амалиётдан кейин олиб борилишига комплекс дифференциал ёндашув алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта клиник манбада кераторефракцион лазер жарроҳлиги режалаштирилаётган «қуруқ кўз» синдромли беморларда кўз юзаси ҳолати ва кўз ёши плёнкаси тўғрисидаги маълумотлар такомиллаштирилган; 
илк бор кўз ёши плёнкаси ҳолатининг кераторефракцион лазер амалиёти натижаларини башорат қилинишига, амалиётдан олдин ҳисоблашдаги рефракцион хатоликлар ва асоратларнинг частотасига бўлган таъсири ўрганилиб чиқиб, «қуруқ кўз» синдромли беморларни кераторефракцион лазер амалиётидан олдинги тайёргарлигига таклиф қилинган комплекс ёндашув самарадорлиги исботланган;
илк бор мейбомий бези дисфункцияси фонидаги «қуруқ кўз» синдромли беморларга интенсив импульсли нур ёрдамида патогенетик йўналтирилган комплекс даво натижалари асосланган;
илк бор кераторефракцион лазер жарроҳлигини режалаштиришда турли шаклдаги «қуруқ кўз» синдромли беморларни амалиётдан олдинги тайёргарлигига ва амалиётдан кейинги олиб бориш давосига комплекс дифференциал ёндашув алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Турли шаклдаги «қуруқ кўз» синдромини даволашда клиник-диагностик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кераторефракцион лазер операциялари аспектида «қуруқ кўз» синдромини даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Кераторефракцион лазер операциялари аспектида «қуруқ кўз» синдромини даволашга комплекс ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 8н-р/627-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кераторефракцион лазер операцияларини режалаштиришда «қуруқ кўз» синдромли беморларни даволаш тактикасини такомиллаштиришга, операция вақтидаги асоратлар сонини камайтиришга ва операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартиришга имкон берган; 
мейбомий бези дисфункциясининг диагностикаси ва даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мейбомий бези дисфункциясининг диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-р/ 316-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома мейбомий безининг дисфункциясини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга имкон берган;
кўз юзаси патологияларини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика клиник офтальмологик шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 8н-д/ 49-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни жорий қилиниши кўз юзаси патологиялари бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга, бу эса ўз навбатида даволанишнинг иқтисодий харажатларини камайтиришга, операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартиришга ва ушбу касалликлар билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish