Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиев Комил Лазизовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида автомобилларни сотиш маркетинг сиёсатини такомиллаштириш”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1925.
Илмий маслаҳатчи: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абирахманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Хумоюн Толибжон ўғли,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент давлат транспорт университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобилларни сотиш маркетинг сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқшдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий автомбиллар бозори сегментида чакана савдонинг энг самарали восита эканлиги асосланиб, маҳсулотлар рекламаси, танлаш ва сотишга оид маркетинг жараёнларини онлайн шаклда амалга ошириш бўйича мақсадли аудиторияларни ривожланитирш негизида муқобил каналлар орқали автомобилларни сотишни жадал ривожлантириш исботланган;
«Avtovin» электрон платформасидан фойдаланган ҳолда автомобилларни сотиш харажатларини камайтириб, фойда ҳажмини ошириш, муқобил каналлардан самарали фойдаланиш негизида маҳсулотни сотиш маркетинг стратегиясини такомиллаштирган ҳолда инвестициялар қопланиши ва улар рентабеллигинининг 2027 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
мақсадли аудиториялар, маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф,  ишлаб чиқариш параметларининг маркетинг натижаларига кўра автомобилларни, жумладан электрон платформалар орқали сотишнинг прогноз кўрсаткичлари асосланган;
мақсадли экспортни қўллаб-қувватлашдан экспорт-комплекс, жумладан  сервис хизматини ташкил қилиш маркетинг стратегиясига ўтиш ва экспорт салоҳияти ривожида электрон платформаларга устуворлик бериш асосида автомобиллар экспортининг 2027 йилгача бўлган базавий, оптимистик ва пессимистик сценарий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида автомобилларни сотиш маркетинг сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий автомбиллар бозори сегментида чакана савдонинг энг самарали восита эканлиги асосланиб, маҳсулотлар рекламаси, танлаш ва сотишга оид маркетинг жараёнларини онлайн шаклда амалга ошириш бўйича мақсадли аудиторияларни ривожланитирш негизида муқобил каналлар орқали автомобилларни сотишни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар «Avtovin» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/04-25-2055-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш автомобиллар бозорида «Avtovin» МЧЖнинг стратегик ривожланиш дастурини ишлаб чиқишга асос яратилган;
«Avtovin» электрон платформасидан фойдаланган ҳолда автомобилларни сотиш харажатларини камайтириб, фойда ҳажмини ошириш, муқобил каналлардан самарали фойдаланиш негизида маҳсулотни сотиш маркетинг стратегиясини такомиллаштирган ҳолда инвестициялар қопланиши ва улар рентабеллигинининг 2027 йилгача прогнози бўйича таклифлар «Avtovin» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/04-25-2055-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш «Avtovin» МЧЖ рентабеллигини 18% га ошириш ва ўз навбатида автомобиль маҳсулотлари учун муқобил сотиш каналларини бирхиллаштириш имконини берган ҳамда рақобат устунлигини оширишга хизмат қилган;
мақсадли аудиториялар, маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф,  ишлаб чиқариш параметларининг маркетинг натижаларига кўра автомобилларни, жумладан электрон платформалар орқали сотишнинг прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлари “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/04-25-2055-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида 2021 йилда автомобилларни сотиш ҳажмининг ошириш хизмат қилган ва прогноз даврида автомобилларни муқобил каналлар орқали сотиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
мақсадли экспортни қўллаб-қувватлашдан экспорт-комплекс, жумладан  сервис хизматини ташкил қилиш маркетинг стратегиясига ўтиш ва экспорт салоҳияти ривожида электрон платформаларга устуворлик бериш асосида автомобиллар экспортининг 2027 йилгача бўлган базавий, оптимистик ва пессимистик сценарий прогнози бўйича таклифлар “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/04-25-2055-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланган ҳолда автомобилларни сотиш самарадорлигини ошириш, автомобилларни реализация қилиш каналлари ва муқобил каналларни сафарбар этишнинг қўшимча имкониятлари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish