Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Олим Чорикуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳкумни жазо ўташни давом эттириш учун фуқароси бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро ҳамкорлик”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu663. 
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонов Шуҳрат Наимович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳкумларни топшириш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини тадқиқ этиш, бу жараёнда муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ва амалий таклиф, тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳкумларни жазо ўташни давом эттириш учун давлатига топшириш бўйича давлатлар ҳамкорлигининг асосий принциплари тавсифланган ҳамда “маҳкумларни топшириш” ва “маҳкумларни топшириш жараёни иштирокчилари” тушунчаларига муаллифлик таърифи шакллантирилган ва асослантирилган;
топшириладиган маҳкумнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги асослантирилган, жумладан интизомий қисмга жўнатишга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг шахсий хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда, у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги ариза (хабар) билан жазони ижро этиш муассасаси ёки органининг ҳар қандай ходимига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилиши билан боғлиқ қоидаларни қонунчиликка ва амалиётга жорий этиш зарурияти асослантирилган;
маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашувни қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашувни эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилиши билан боғлиқ қоидаларни қонунчиликка ва амалиётга жорий этиш зарурияти асослантирилган;
маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар жазони ижро этиш муассасаси ва органи томонидан ташкил этилиши ҳамда масофали видео-учрашув ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизими воситасида амалга оширилиши, шунингдек маҳкумларни жазо ўташни давом эттириш учун давлатига топшириш базасини шакллантириш ва топшириш жараёнларининг ҳолатини онлайн кузатиш, реал вақт режимида маълумот алмашишни йўлга қўйиш имконини берадиган электрон платформа яратиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳкумни жазо ўташни давом эттириш учун фуқароси бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро ҳамкорлик бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
маҳкумларни топшириш доирасида халқаро ҳамкорликнинг асосий принципларининг янги таснифи ва моҳияти ҳамда “маҳкумларни топшириш” ҳамда “маҳкумларни топшириш жараёни иштирокчилари” тушунчаларининг муаллифлик таърифи «Халқаро жиноят ҳуқуқи» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-405 рақамли гувоҳнома). Бу янги билимлар бериш ва кўникмаларини шакллантиришда манба бўлиб хизмат қилган.
маҳкумнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таҳминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-625-сон Қонунининг 1-модда, 1-банди, 1-хатбошсида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 06-2/5701вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда  маҳкумлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“Маҳкумнинг илтимосига кўра узоқ муддатли учрашув қисқа муддатли учрашувга ёки масофали видео-учрашувга ёхуд телефон орқали сўзлашувга, қисқа муддатли учрашув эса масофали видео-учрашувга ёки телефон орқали сўзлашувга алмаштирилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таҳминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-625-сон Қонунининг 1-модда, 3-банди, 1-хатбошсида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 06-2/5701вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари сонини кўпайтириш ва учрашувларни алмаштириш тизимини ташкил этишга хизмат қилган.
“Маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар жазони ижро этиш муассасаси ва органи томонидан ташкил этилиши ҳамда масофали видео-учрашув ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизими воситасида амалга оширилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таҳминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-625-сон Қонунининг 1-модда, 3-банди, 2-хатбошсида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 06-2/5701вх-сон маълумотномаси). Мазкур киритилган нормалар маҳкумларни рағбатлантиришнинг адолатли мезонларини ишлаб чиқиш ва шу асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳамда давлатлараро ҳалқаро ҳамкорликни амалга оширишда тезкорлик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish