Sayt test rejimida ishlamoqda

Узакова Шохсанам Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда муковисцидоз: клиник-лаборатор тавсифи ва даволаш тактикаси», 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2. PhD /Тib896.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамансурова Эльмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда муковисцидознинг учраш даражасини ўрганиш, касалликнинг клиник-лаборатор хусусиятларини аниқлаш, ножўя таъсирини олдини олиш мақсадида даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бронх-ўпка патологияси бўлган болаларда муковисцидознинг учраш даражаси (1,9%) ва касалликнинг кечишига таъсир этувчи: ҳомиладорликнинг асоратли кечиши (73,3%), I–II даражали камқонлик (93,3%), аллергик диатез (60%), оқсил энергетик етишмовчилик (73,3%), рахитнинг қолдиқ асоратлари (53,3%), CFTR-F508del (31%) ва 2143delT (13,3%) нинг «оғир» мутациялари мавжудлиги, ташқи нафас функциясининг бузилиши (33,1%, р˂0,001) каби хавф омиллари исботланган; 
CFTR генини текшириш тадқиқот натижалари асосида 8 та мутацияси – F508del (31,0%), 2143delT (13,3%), N1303K (11,1%), 451 del8 (2,2%), R709X (8,9%), Y569D (4,4%), 546 insCTA (4,4%), G85E (4,4%) мавжудлиги исботланган; 
муковисцидоз билан оғриган беморларда нафас йўллари микробиоми таркибининг етакчи патогенлари – Staphylococcus aureus (26,0%), Pseudomonas aeruginosa (20,0%) штаммлари ҳамда 20% болаларда уларнинг бирикмаси III авлод цефалоспоринлар ва карбопенемга юқори резистентликка эгалиги исботланган; 
муковисцидоз билан оғриган болаларда 25(ОН)D концентрациясига хос ўзгаришлар: 37,5% ҳолатда яққол дефицит (25(ОН)D <10,0 нг/мл, р <0,001), 32,5% дефицит (25(ОН)D <20,0 нг/мл, р<0,001), 20,0% ҳолатда етишмовчилик (25(ОН)D<30,0 нг/мл, р<0,01) аниқланган, интерлейкин-ларнинг 3,4 ва 2,8 баробар кўп ишлаб чиқарилиши билан намоён бўлувчи цитокин профили (IL – 1β, IL – 8) нинг аҳамияти исботланган;
болаларда муковисцидозни даволашда бактериал лизат ва холекальциферолдан фойдаланилган ҳолда қайталанувчи респиратор касалликнинг ремиссия даврини узайтиришга ёрдам берувчи дифференциал даволаш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда муковисцидозни клиник-лаборатор тавсифлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда муковисцидознинг клиник ва диагностик хусусиятларига асосланган илмий натижалар асосида «Болаларда муковисцидознинг клиник-диагностик хусусиятлари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 апрелдаги 8н-д/140-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома МВ ни ўз вақтида аниқлаш, касалликнинг клиник кечиши, биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларни яхшилаш  орқали касалликнинг зўрайиш даражасиши камайтириш имконини берган;
болаларда муковисцидозни дифференциал даволаш усулларидан фойдаланиш орқали олинган илмий натижалар асосида «Болаларда муковисцидозни дифференциал даволаш усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 сентябрдаги №8н-з/417-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий этиш даволаш ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштиришга ва касалликнинг ножўя таъсирини олдини олиш имконини берган;
болаларда муковисцидозни клиник-лаборатор тавсифлаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Жиззах, Сурхондарьё, Хоразм ва Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 08-09/87-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётга жорий қилиниши ушбу касалликка чалинган болаларда касалликнинг зўрайиш даражасини икки баробар камайтириш, болалар ҳаёт сифатини яхшилаш ва шу орқали иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish