Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусалиев Фахриддин Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўғил болаларда аноректал мальформацияларни ташхислаш ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.35-Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020/2/PhD/Tib1304.
Илмий рахбар: Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Шухрат Абдурасулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (КазМТУ).
Диссертациянинг йуналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўғил болаларда аноректал туғма нуқсонларни ташхислаш, даволаш тактикаси ва жарроҳлик аралашув усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор болаларда аноректал аномалияларнинг оралиқ ва пастки оқмали шаклларини модификацияланган жарроҳлик коррекция усули (IAP 04995)  ишлаб чиқилган;
аноректал мальформациянинг алоҳида нозологик шаклларнинг частотаси ва клиник-анатомик шаклларида болалар жинсига қараб фарқланиши исботланган;
аноректал мальформацияларнинг оралиқ ва пастки оқмали шаклларида олд сагитал аноректопластика жаррохлик усули пуборектал қовузлоқ ва ташки сфинктер мускулларининг структураси ва қон айланишини бузмасдан толаларга ажратиш орқали такомиллаштирилган;
ўғил болаларда кузатиладиган аноректал мальформацияларнинг ректоуретрал юқори окмали шаклида кичик чаноқ аъзолари ва ундан ўтувчи қон томирлари, нерв толалари ва сфинктер мушаклари зарарланишини олдини олиш максадида қорин-оралиқ проктопластика жаррохлик амалиётини қуллаш натижасида даволаш самарали эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
AРМ аниқланган ўғил болаларни клиник-анатомик шаклларини аниқлаш, ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аноректал мальформацияларда эрта ташхислаш ва диагностик мезонларини тизимлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ўғил болаларда аноректал мальформацияларни клиник-анатомик шакллари ва ташхислашнинг ўзига хос хусусиятлари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8 н-р/899-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома АРМда назологик шаклларини ажратиш, ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
аноректал мальформацияларда анъанавий жаррохлик муолажасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ўғил болаларда аноректал мальформацияларни жарроҳлик йўли билан коррекция усули ва тактикасини танлаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8 н-р/900-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома АРМда жаррохлик муолажасининг самарадорлигни ошириш имконини берган;
ўғил болаларда АРМни жаррохлик усули қўлланилганда такомиллаштирилган олд сагиттал аноректопластикадан фойдаланиш ва унинг самарадорлигни ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Болалар миллий тиббиёт марказининг болалар жарроҳлиги бўлими; 1-сон Тошкент шаҳар болалар клиник шифохонасининг болалар жарроҳлиги бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 08-09/19452-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши ўғил болаларда АРМни ташхислаш ва жарроҳлик даволашда тактик ёндашувларнинг такомиллашиши ҳамроҳ қўшилиб келган нуқсонларни аниқлаш доирасини 59,5% дан 66,4% гача кенгайишига имконини беради ва умумжарроҳлик асоратларини 11,7% дан 7,4% га камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish