Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Зариф Рузимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ИЭС фаол кул-тошқол аралашмаси билан  модификацияланган портландцемент олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/T2054.
Илмий раҳбар: Искандарова Мастура, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор; Искендеров Ахмед Макседбаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен ИЭС қуруқ ҳайдалган  кул-тошқол чиқиндисидан қўшимча сифатида фойдаланиб янги турдаги қўшимчали портландцементларни таркиблари ва энергия-ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фаол кул-тошқол аралашмасини физик-кимёвий, технологик хоссалари ҳамда цементга фаол минерал қўшимча  сифатида фойдаланиш имконияти илмий ва амалий исботланган; 
қўшимчали цементлардаги ФКТА миқдори билан цемент тошининг физик-механик кўрсаткичлари ўртасидаги бевосита боғлиқликлари ва  портландцемент (ПЦ)нинг мақбул таркиблари аниқланган;
янги турдаги қўшимчали ПЦларнинг гидратланиш жараёнида  гидратли янги ҳосилалар вужудга келиши, уларнинг вақт давомида ривожланиш кинетикаси ва мукаммал структурага эга бўлган сунъий конгломерат шаклланиши илмий исботланган;  
ФКТА билан модификацияланган қўшимчали цементларнинг қотиш жараёнида  “туйилган клинкер-фаол кул-тошқол аралашмаси-гипс-сув” тизимидаги физик-кимёвий ўзгаришлар билан цемент тошининг шаклланиши ва унинг физик-механик хоссалари ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ФКТА билан модификацияланган ПЦ олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фаоллаштирилган култошқол аралашмаси  олиш учун техник шарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТS 18388312-01:2019). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган; 
фаол кул-тошқол аралашмаси қўшилган қўшимчали портландцемент (ПЦ) олиш технологияси «Қизилқумцемент» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Қизилқумцемент» АЖнинг 2021 йил 23 ноябрдаги 02/1687-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратда олинадиган қимматбаҳо клинкерни 20%гача тежаш, ПЦ400-Д20 маркали қўшимчали ПЦларни таннархини арзонлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish