Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгоров Чинмурот Ғуломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Орто-, мета-алмашинган бензой кислота мураккаб эфирларининг синтези ва хоссалари»,
02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/K188.
Илмий раҳбар: Холиқов Турсунали Суюнович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Максумов Абдуҳамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Бозоров Хуршед Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: орто-(-OH, -NH2, -Br) ва мета-(-OH, -NH2) алмашинган бензой кислоталарнинг алкил, карбалкоксиметил эфирлари синтези, хоссалари шунингдек қўлланилиш соҳаларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор о-окси-, о-амино-, м-окси- ва м-аминобензой кислоталарнинг алифатик ва ароматик спиртлар билан этерификация реакциялари FeCl3, ZnCl2, CuCl тузлари иштирокида олиб борилиб, бунда FeCl3 нинг каталитик таъсири юқори эканлиги аниқланган;
илк бор о-окси-, о-амино-, о-бром-, м-окси-, м-аминобензой кислоталар натрийли тузларининг хлорсирка кислотаси эфирлари ва амиди билан апротон эритувчилар иштирокидаги реакцияларидан таркибида иккита эфир гуруҳи тутган карбалкоксиметилкарбоксилат, таркибида мураккаб эфир ва амид гуруҳи тутган карбаминометилкарбоксилат эфирлари синтез қилинган;
илк бор хлорсирка кислотасининг эфирлари ва амидининг реакцион қобилиятларини солиштириш орқали фаоллик қатори аниқланган ҳамда эфирларнинг тозалигини газ-суюқлик хроматография усулида текшириш методикаси ишлаб чиқилган; 
олиб борилган илмий изланишлар натижасида 42 та янги моддалар синтез қилинган ва тузилиши замонавий физик-кимёвий тадқиқот усуллари билан исботланган шунингдек турли бактерияларга қарши биологик фаоллиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Орто-, мета-алмашинган бензой кислота мураккаб эфирларининг синтези қилиш ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биологик фаол карбгексоксиметилсалицилат ва карббензилоксиметил- антранилатлар “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ амалиётига жорий этилган (“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ нинг 2021 йил 10-сентябрдаги 090/3964-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувларидаги микроорганизмларга қарши юқори самарадор восита яратиш имконини берган; 
карбгексоксиметилсалицилат ва карббензилоксиметилантранилатлар “Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швецария ҚК МЧЖ амалиётга жорий этилган. (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швецария ҚК МЧЖ нинг 2021 йил 05-октябрдаги 02/18-995-сон маълумотномаси). Натижада, металл конструкциялари ва қурилмалари эксплуатацион муддатларини ошириш имконини берган.
салицил ва антранил кислоталарининг спиртлар билан гетероген катализ усулидаги этерификация реакцияларида ҳамда, тузларининг алкилгалогенидлар билан турли апротон эритувчилар иштирокидаги реакцияларида ишлаб чиқилган усуллар Хитой Халқ Республикаси Фанлар академияиси Шинжон Физика ва кимё технологиялари институтида бажарилаётган илмий лойиҳаларда янги органик бирикмалар синтезлашда фойдаланилган (ХХР ФА Шинжон Физика ва кимё технологиялари институтининг 2020 йил 1-декабрдаги 830011-сон маълумотномаси). Натижада, бир қатор янги биологик фаол бирикмалар олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish