Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимназаров Бекмурод Хуррамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «4-хлор- ва 2,4-дихлорфеноксисирка кислоталарининг металл комплекслари синтези ва кристалл тузилишлари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/K429.
Илмий раҳбарлар: Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бактиярович, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор;  Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 4-хлор- ва 2,4-дихлорфеноксисирка кислоталарининг Co(II), Ni(II), Cu(II), Zn(II), Cd(II) ионлари билан металлокомплекс бирикмаларининг синтези, уларнинг таркиби, кристалл тузилиши ҳамда физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 4-хлор- ва 2,4-дихлорфеноксисирка кислоталарининг Co(II), Ni(II), Cu(II), Zn(II), Cd(II) металл катионлари билан 21 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган;
синтез қилинган аралаш лигандли янги комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари элемент, РСА, ДСК, ИҚ-, Раман спектроскопик анализ усуллари ёрдамида аниқланган;
[Cu(2,4-D)2(Py)2H2O] ва [Cu2(2,4-D)4(DMSO)2]∙DMSO таркибли комплекс бирикмалар асосида тупроқ унумдорлиги ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширувчи янги самарали стимуляторлар синтез қилинган; 
мисли комплекслардаги стереокимёвий ва электрон таъсирлар ҳамда Ян-Теллер эффекти ҳисобига металл-DMSO молекуласидаги кислород боғларининг узайиши туфайли тетрагонал-пирамида тузилишидаги марказий атомнинг координацион сони бешга тенг бўлган sp3d гибридланишли комплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;.
Хиршфельд сирт таҳлилида H···Cl/Cl···H, H∙∙∙H ва О∙∙∙H/О∙∙∙H таъсирлари кўпроқ кузатилган ҳамда молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
4-хлор- ва 2,4-дихлорфеноксисирка кислоталарининг d-металлар билан комплекслари синтези, кристалл тузилиши ҳамда биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[Cd(2,4-D)4·(En)·0,6H2O], [Cu(2,4-D)2(Py)2H2O] ва [Cu2(2,4-D)4(DMSO)2]∙DMSO таркибли комплекс бирикмаларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam.ac.uk/conts/retrievihg.html CCDC депозит рақами 2114698, 2124826, 2124827). Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ўхшаш бирикмаларни синтез қилишда, тузилишини тавсифлашда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
2,4-дихлорфеноксисирка кислотанинг металлокомплекслари “NOVA FARM” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“NOVA FARM” МЧЖнинг 2021йил 22 декабрдаги 277-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида Zn(II) иони сақлаган 2,4-дихлорфеноксисирка комплекси ялиғланишга қарши қўлланиладиган дори воситаларига эритма кўринишида 0,5 % гача қўшилганда, уларнинг таъсир самарадорлигини ошириш имконини берган;
янги комплекс бирикмалар синтез усуллари, уларнинг таркиби ва тузилиши бўйича маълумотлардан 2017-2020 йилларда бажарилган №ФА-Ф7-012 “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада металло-комплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2021 йил 22 ноябрдаги 4-1255-3261-сон маълумотномаси). Натижада, янги комплекс бирикмаларни олиш ва фазовий тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish