Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимджанов Нозимжон Нимаджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ресурсларининг ландшафт-экологик ҳолатини баҳолаш ва уни такомиллаштириш йўллари (Наманган вилояти мисолида)», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2021.3.PhD/Gr109.
Илмий раҳбар: Ахмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендербаевич, география фанлари доктори; Алимқулов Нусратилла Рахмонқулович, география фанлари номзоди., доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилояти ер фонди табиий-ландшафт таркибини ўзгариш даражаси, экологик-хўжалик балансидаги йиллик ва ҳудудий ўзгаришлар динамикасини аниқлаш орқали ердан фойдаланишнинг самарали йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудниг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолаш услубиёти ArcGIS дастурларидан фойдаланиб, суғориладиган ҳудудларнинг минтақавий хусусиятларни эътиборга олиб такомиллаштирилган;
Наманган вилояти ҳудудининг табиий-ландшафт табақаланиши маъмурий туманлари бўйича ўтказилган, ҳар бир туманда ер фонди тоифа ва турлари ландшафт табиий таркибини ўзгариш даражаси ҳамда антропоген юк кўрсаткичлари бўйича экологик гомоген гуруҳларга ажратилган, ўзгариш динамикаси аниқланган ва шу асосда башоратли карталар ишлаб чиқилган;
Наманган вилояти ҳудуди экологик-хўжалик жиҳатидан зўриқиш даражаси бўйича районлаштирилган, экологик-хўжалик холатни мураккаблашишига сабаб бўлган омилларнинг генезиси, салмоғи аниқланган, экологик-хўжалик ҳолатни оптималлаштиришнинг ҳудудий жиҳатлари асосланган;
вилоятда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг истиқболдаги ер тузиш ишларида қўллаш учун ландшафтларнинг агроирригацион, агрокимёвий, агротехник таъсир турларига чидамлилик даражасини ҳисобга олувчи ландшафтли режалаштириш тамойилларига асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилояти ер ресурсларининг ландшафт-экологик ҳолати бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудуднинг экологик-хўжалик ҳолатини баҳолашнинг ArcGIS дастурларидан фойдаланиш ҳамда, суғориладиган ҳудудларнинг минтақавий хусусиятларини эътиборга олиб такомиллаштирилган услубиёти вилоят суғориладиган ерларни баҳолаш амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 04-07062-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда экологик ҳолатни ҳисобга олиш имконини берган;
Наманган вилояти ҳудудининг табиий-ландшафт табақаланиши, туманларда ер фонди тоифа ва турлари ландшафт табиий таркибини ўзгариш даражаси ҳамда антропоген юк кўрсаткичлари бўйича экологик гомоген гуруҳларга бўлиш, ўзгариш динамикаси ва хариталардан вилоят ер фондидан фойдаланиш мониторингини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1973-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда амалдаги ердан фойдаланиш ҳолатини сўнги 20 йилдаги ва маъмурий туманлар, ландшафт турлари ўртасидаги ўзгариш ва тафавутлар ҳамда унинг сабабларини аниқлаш имконини берган;
Наманган вилояти ҳудудини экологик-хўжалик жиҳатидан зўриқиш даражаси бўйича районлаштириш тўридан вилоятда ер фондини экологик-хўжалик ҳолатни оптималлаштиришнинг ҳудудий тафовутларини аниқлашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1973-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий туманларни экологик-хўжалик жиҳатидан зўриқиш даражаси юқори, ўрта, паст гуруҳларга ажратиш, оптималлаштиришнинг табақалаштирилган истиқболли режасини ишлаб чиқиш имконини берган;
вилоятда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг истиқболдаги ер тузиш ишларида қўллаш учун ландшафтларнинг агроирригацион, агрокимёвий, агротехник таъсир турларига чидамлилик даражасини ҳисобга олувчи ландшафтли режалаштириш схемасидан ер тузиш амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 04-07062-сон маълумотномаси). Натижада, кишлоқ хўдалиги ер турларини (суғориладиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтзорлар боғ ва узмзорлар, бўз, пичанзор, яйлов...) ҳудудий жойлаштиришда ландшафт имкониятларини ҳисобга олувчи режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish