Sayt test rejimida ishlamoqda

Оманова Мубора Абдуразаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Истиқлол даври ўзбек романларида шайх валийлар образининг бадиий талқинлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1274
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори, доцент; Жабборов Нурбой Абдуҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек романларида яратилган шайх валийлар образларининг янгича бадиий талқинларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек адабиётида Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Паҳлавон Муҳаммад, Алишер Навоий каби сўфийлар сиймосининг яратилишида шайх валийларнинг ғайритабиий туғилиши, дунёқарашининг назар остида юксалиб бориши, пир ҳомийлигида маънавий-руҳий камол топиши ва эзгу амалларга камарбаста бўлиши сингари омиллар асос бўлганлиги аниқланган; 
шайх-валийлар сиймоси тасвирланган Саъдулла Сиёевнинг “Аҳмад Яссавий”, Тўлқин Ҳайитнинг “Буроқ водийси ёхуд Баҳоуддин Нақшбанд қиссаси” сингари тарихий-биографик романларнинг генетик илдизлари жаҳон адабиётидаги агиография, ҳаётнома, биографик портрет, Қуръони карим, ҳадиси шариф руҳи ва ўзбек адабиётидаги ҳолот, қисса, маноқиб, достон сингари жанрларга туташиб бориши далилланган;
Асад Дилмуроднинг “Паҳлавон Муҳаммад” тарихий-биографик романи тасвир йўсинига кўра ўзида ҳам очиқ ҳам ёпиқ романларга хос хусусиятларни аралаш ҳолда намоён этганлиги, Исажон Султоннинг “Алишер Навоий” романида инсон умрининг мазмуни табиат-жамият-инсон учлиги (триадаси)нинг муносабатларини характерлар қисмати мисолида кўрсатганлиги очиб берилган;
жаҳон адабиётидаги мавзуга оид асарларнинг иймонсизлик, ахлоқий нопоклик, қасоскорлик ва қотиллик акс этган тасвирларига, жоҳилият даври ва айрим культларга алоқадор мотивларга, индивидуализм белгилари ёрқин намоён бўлган ўринларга, эътиқоди ва илми-аъмоли залолатда бўлган риёкор шахслар адабий қаҳрамон сифатида танланиб, дин уламолари образи ва турмуш тарзининг сатирик планда тасвирланиши каби хусусиятларига эргашиб бўлмаслиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истиқлол даври ўзбек романларида шайх-валийлар образининг бадиий талқинлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
жаҳон ва ўзбек адабиётида Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Паҳлавон Муҳаммад, Алишер Навоий каби сўфийлар сиймосининг яратилишида шайх валийларнинг ғайритабиий туғилиши, дунёқарашининг назар остида юксалиб бориши, пир ҳомийлигида маънавий-руҳий камол топиши ва эзгу амалларга камарбаста бўлиши талқинларига оид илмий-назарий хулосалардан OT-Ф1-80 рақамли “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 5 июлдаги 3/1255-1961-сон маълумотномаси). Натижада истиқлол даври романларида образ генезиси ва такомили, ижодкор поэтик маҳорати муаммоларини аниқлашга эришилган; 
шайх-валийлар сиймоси тасвирланган Саъдулла Сиёевнинг “Аҳмад Яссавий”, Тўлқин Ҳайитнинг “Буроқ водийси ёхуд Баҳоуддин Нақшбанд қиссаси” сингари тарихий-биографик романларнинг генетик илдизлари жаҳон адабиётидаги агиография, ҳаётнома, биографик портрет, Қуръони карим, ҳадиси шариф руҳи ва ўзбек адабиётидаги ҳолот, қисса, маноқиб, достон сингари жанрларга туташиб бориши билан боғлиқ илмий хулосалардан OT-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 5 июлдаги 3/1255-1961-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек романчилигида янгиланган адабий-эстетик тафаккурнинг инъикос этиши, табаррук инсонлар ва улар илгари сурган маърифий ғоя, уларнинг аҳамияти сингари илмий натижалар ХХ аср ўзбек насри дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилган, лойиҳа илмий маълумотлар билан бойитилган;  
Асад Дилмуроднинг “Паҳлавон Муҳаммад” тарихий-биографик романи тасвир йўсинига кўра: ўзида ҳам очиқ ҳам ёпиқ романларга хос хусусиятларни аралаш ҳолда намоён этганлиги,  Исажон Султоннинг “Алишер Навоий” романида инсон умрининг мазмуни: табиат – жамият – инсон учлиги (триадаси)нинг муносабатларини характерлар қисмати мисолида кўрсатганлиги очиб берилганлиги ҳақидаги назарий хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ижодий кенгаши йиллик ва истиқболли режалари доирасида 2019-2021 йиллардаги ҳисобот йиғилиши дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 4 майдаги  01-03/622-сон маълумотномаси). Натижада Истиқлол даври ўзбек романларида тарихий-адабий қаҳрамонларни кескин қутблантириш чуқурлашган, миллий романчиликнинг ютуқ ва нуқсонларини белгилаш имкони юзага келган; 
жаҳон адабиётидаги мавзуга оид асарларнинг иймонсизлик, ахлоқий нопоклик, қасоскорлик ва қотиллик акс этган тасвирларига; жоҳилият даври ва айрим культларга алоқадор мотивларга; индивидуализм белгилари ёрқин намоён бўлган ўринларга; эътиқоди ва илми-аъмоли  залолатда бўлган риёкор шахслар адабий қаҳрамон сифатида танланиб, дин уламолари образи ва турмуш тарзининг сатирик планда тасвирланиши каби хусусиятларига эргашиб бўлмаслиги билан боғлиқ таҳлилий фикр-хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган  “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг 2021 йил 30 апрелдаги 04-25-655-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришлар илмий жиҳатдан бойитилиб, миллий романчилигимиз ютуқлари кенг оммага ҳавола этилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish