Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Мехриноз Мажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришда сиёсий институтларнинг ўрни (Ижтимоий-фалсафий таҳлил)», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal145.
Илмий раҳбар: Мухаммадиева Ойниса Мустафакуловна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Собитхоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Cуванов Илҳом Абдихалилович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришда сиёсий институтларнинг ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқимизга хос бўлган жўмардлик, жиддийлик, ҳақиқий туркий ҳимматга эгалик, бир-бирининг тақдирига даҳлдорлик каби ментал хусусиятлар ва инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби ахлоқий тамойиллар уйғунлигига эришиш ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришнинг аксеологик, маданий, маънавий асослари эканлиги очиб берилган;
маънавий юксалишнинг асосий омиллари сифатида сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса, имконият ва воқелик каби фалсафий категориялар олиниб, ижтимоий ҳаётда фикрлар плюрализми, замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий манфаатлари ўзаро алоқадорлигига эришишда ёшлар фаолиятида ворисийликка эътибор қаратилишининг ўрни асосланган;
ёшларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг глобаллашув шароитидаги замонавий сиёсий институтларнинг фаолиятидаги мутаносибликка эришиш, раҳбарлик маданияти, ижтимоий-сиёсий жараёнларни баҳолай олиш, янги фикр ва фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг шахсий муносабати ва ёндашувига эга бўлиш, кенг гуманитар тайёргарликни таъминлашга оид объектив имкониятларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган;
ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришга тизимли ёндошиш амалиётини инновацион-виртуал хусусияти, коммуникатив – шахслараро муносабатларнинг фаол субъекти сифатида мулоқотга киришиш моҳияти, эпистемологик – олинган билимларининг ишончлилик даражаси билан боғлиқ эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришда сиёсий институтларнинг ўрни бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
халқимизга хос бўлган жўмардлик, жиддийлик, ҳақиқий туркий ҳимматга эгалик, бир-бирининг тақдирига даҳлдорлик каби ментал хусусиятлар ва инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби ахлоқий тамойиллар уйғунлигига эришиш ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришнинг аксеологик, маданий, маънавий асослари эканлиги очиб берилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ижросида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 апрелдаги 01/07-436-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшларни бугунги кунда мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришларни англаб, ижтимоий фаол бўлиш, касб-ҳунар эгаллаш сари ундашга, уларнинг маънавий-сиёсий дунёқараши юксалишига ҳамда фалсафий мушоҳадасининг кенгайишига хизмат қилган;
маънавий юксалишнинг асосий омиллари сифатида сабаб ва оқибат, моҳият ва ҳодиса, имконият ва воқелик каби фалсафий категориялар олинган ва ижтимоий ҳаётда фикрлар плюрализми, замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий манфаатлари ўзаро алоқадорлигига эришишда ёшлар фаолиятида ворисийликка эътибор қаратилишининг ўрни асосланган тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-4050-сонли қарорнинг ижроси: «Илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби турли соҳаларда фаолият юритаётган, ташаббускор ва фидойи ёшлар ўртасида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 апрелдаги 01/07-436-сон маълумотномаси). Натижалар Янги Ўзбекистон ёшлари дунёқарашида янги ғоялар, қадриятлар билан миллий-сиёсий жиҳатдан ижтимоийлашув жараёнини ривожлантиришга хизмат қилган;
ёшларда лидерлик қобилиятини ривожлантиришнинг глобаллашув шароитидаги замонавий сиёсий институтларнинг фаолиятидаги мутаносибликка эришиш, раҳбарлик маданияти, ижтимоий-сиёсий жараёнларни баҳолай олиш, янги фикр ва фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг шахсий муносабати ва ёндашувига эга бўлиш, кенг гуманитар тайёргарликни таъминлашга оид объектив имкониятларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилгани Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва Ёшлар парламенти лойиҳаси бўйича вазифаларни бажаришда, жумладан, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар – келажак бунёдкорлари» акциясини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 04/02-94-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг маънавий, сиёсий ҳаётида сиёсий партиялар фаолиятининг тобора юксалиб бориши демократик ислоҳотларни янада изчил амалга ошириш, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада юксалтириш ҳамда юртимизда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш»ни шакллантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилган;
ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтиришга тизимли ёндошиш амалиётини инновацон-виртуал хусусияти, коммуникатив – шахслараро муносабатларнинг фаол субъекти сифатида мулоқотга киришиш моҳияти, эпистемологик – олинган билимларининг ишончлилик даражаси билан боғлиқ эканлиги асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси: Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятини ривожлантириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича умумтаълим муассасаларида «Мунозара» клубларини ташкил этиш ва ўқувчи-ёшлар ўртасида туман турнирларини ташкил қилишда ҳамда Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга қаратилган «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида ижодий ишлар танловларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 3 майдаги 4-13-23-1150-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимиздаги сиёсий институтларнинг ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish