Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимова Айсара Дуйсенбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқини ўстиришга хизмат қилувчи машқлар тизими (таълим қорақалпоқ ва ўзбек тилларида олиб бориладиган бошланғич синфлар мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped723.
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Нукус давлат педагогика институти. 
ИК  фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01. 
Расмий оппонентлар: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Нисанбаева Акмарал Калдибаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим қорақалпоқ ва ўзбек тилларида олиб бориладиган бошланғич синфларнинг она тили дарсларида ўқувчилар нутқини ўстиришга хизмат қилувчи машқлар тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчилари нутқий компетенцияcини ривожлантириш жараёнида талаффуз ва имло қоидалари нутқнинг тўғрилигини таъминлашга, сўзлар, морфологик шакллар, синтактик қурилмалар эса нутқни бойитишга хизмат қилиши аниқланиб, ўқувчилар оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш динамикаси асосланган;
нутқ ўстиришнинг коррекциялаш методикаси ўқувчилар учун янги (нотаниш) тил ҳодисаларини нофаол – рецепция (ўқиб ёки эшитиб тушуниш) даражасидагина ўзлаштиришга ёрдам берувчи комплекс модификацион машқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
сўз бирикмалари ва гаплар тузиш, матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, берилган мавзуда сўзлаш каби машқ турларининг структураси ва бажариш методикасига прагматик (ифодали) нутқни киритиш орқали репродуктив ва маҳсулдор машқлар тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган модель яратилган;
бошланғич синф ўқувчилари нутқини янги сўзлар, зарур тил бирликлари билан бойитиш, дарсликдаги машқ материалларидан мазкур тил ҳодисаларини ажратиш, уларни мавзуларга бирлаштириш йўллари, когнитив-прагматик, коммуникатив ва интегратив ёндашувлар асосида нутқий ва лингвистик кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган продуктив машқ турлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида ўқувчилар нутқини ўстиришга хизмат қилувчи машқлар тизими  юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич синф ўқувчилари нутқий компетенцияcини ривожлантириш жараёнида талаффуз ва имло қоидалари нутқнинг тўғрилигини таъминлашга, сўзлар, морфологик шакллар, синтактик қурилмалар эса нутқни бойитишга хизмат қилиши, ўқувчилар оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш динамикасини аниқлаш,  дарсликларда машқ турлари  асосан рецептив характерда эканлиги, улар ўқувчилар учун янги (нотаниш) тил ҳодисаларини нофаол – рецепция (ўқиб ёки эшитиб тушуниш) даражасидагина ўзлаштириш каби комплекс модификацион машқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали нутқ ўстиришнинг коррекциялаш методикаси такомиллаштиришга доир таклифлардан «Тарбия» фани Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 19 апрелдаги 03/03-462-сон маълумотномаси). Натижада, коммуникатив, компетенциявий, фарқли ҳамда бир қатор хусусий ёндашув ва принциплар асосида ишлаб чиқилган методик тавсиялар ва амалий материаллар таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчилари нутқини янги сўзлар, зарур тил бирликлари билан бойитиш, дарсликдаги машқ материалларидан мазкур тил ҳодисаларини когнитив-прагматик, коммуникатив ва интегратив ёндашувлар асосида нутқий ва лингвистик кўникмаларни ривожлантиришга доир  таклиф ва тавсиялардан  ИТД-1-07 рақамли «Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  университетининг 2021 йил 26 февралдаги 02/07-117/04-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг коммуникатив, компетенциявий нутқини ўстириш самарадорлигини таъминлашга эришилган; 
сўз бирикмалари ва гаплар тузиш, матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, берилган мавзуда сўзлаш каби машқ турларининг структураси ва бажариш методикасида прагматик (ифодали) нутқни шакллантириш (гапларни қайта тузиш, мустақил баён қилиш) орқали репродуктив ва маҳсулдор машқлар тизимининг самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» (2017–2020 йй.) фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 18 сентябрдаги 118-сон маълумотномаси). Натижада она тили дарсларида ўқувчилар нутқини ўстиришга доир ўқув материаллари тизимлаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish