Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирахмедов Жахонгир Мухсиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг миллий-маънавий хавфсизлик стратегиясини таъминлашда тарихий онгнинг аҳамияти»: 09.00.04 – «Ижтимоий фалсафа» (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Fal217. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ғофуров Низомжон Октябрович, тарих фанлари номзоди, доцент; Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг миллий-маънавий хавфсизлик стратегиясини таъминлашда тарихий онгнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий-маънавий хавфсизлик тизими ўзгараётган социал жараёнларда тарихий онгнинг яхлитлигини таъминлашга асосий йўналтирувчи куч вазифасини ўтаб берувчи факторлар ўзаро алоқадорлик, объективлик, тизимлилик, мантиқийлик асосида анъанавийлик, яратувчанлик, моделлаштиришга таяниши фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
глобаллашув шароитида жамиятдаги ижтимоий-маданий инқирозларни олдини олишга қаратилган ҳамда миллий-тарихий дунёқарашни ижтимоий-маънавий асосларини ривожлантиришни юзага чиқарадиган маънавий хавфсизликни таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий хулқ-атвор, қадриятлар, квантификация, маърифий кузатувлар каби ижтимоий парадигмалари фалсафий жиҳатдан асосланган;  
миллий-маънавий хавфсизлик стратегияси ижтимоий-социал ўзгаришлар системалашуви шароитида ҳаёт суръатларининг тезлашуви, глобаллашуви ва модернизацияси уйғунлигида тўғридан-тўғри тарихий билимларга, тарихий фактларга, жараёнларнинг динамик ўзгаришига, тафаккур техлогияларининг мослашувчан методологиясига таяниши далилланган;  
тарихий онг ва тарихий билимларни замонавий ижтимоий-фалсафий фанлар категорияси сифатидаги ўзига хос, акцеологик, уникал-функционал, инновацион, инклюзив хусусиятлари очиб берилиб, унинг мафкуравий, тарихий ва биографик жиҳатдан ўзгариб бориши тарихий объектив ва субъектив омиллар (миллий ўзлик, маънавий хавфсизлик, маданий инқироз, ғоявий кураш, ахлоқ мувозанати)га асосланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг миллий-маънавий хавфсизлик стратегиясини таъминлашда тарихий онгнинг аҳамиятини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
миллий-маънавий хавфсизлик тизими ўзгараётган замон ва давр руҳи таъсирида шаклланувчи тарихий онгни яхлитлигини таъминлашнинг абадийлик, анъанавийлик ва яратувчанлик каби таркибий элементлари очиб берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган       А-1-099-рақамли 2015-2017 йилдаги «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» мавзудаги лойиҳа доирасида 2017 йилда Фарғона нашриёти томонидан нашр этилган «Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби» номли ўқув-услубий қўлланманинг «Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири» номли 3-бобини тайёрлаш ва нашр этишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4201-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллий-маънавий хавфсизликни таъминлаш, ёшларнинг миллий маънавиятни юксалтиришда тарихий онгнинг ўрни ҳамда тарихий хотирани мустаҳкамлашнинг маънавий-ахлоқий тамойилларини ривожлантиришга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида жамиятдаги ижтимоий-маданий инқирозларни олдини олиш, тарихий онгнинг маънавий-ахлоқий даражалари аниқланиб миллий-маънавий хавфсизликни таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалий фаолиятнинг изчил, системали ва комплекслилигини таъминлашда «Ибрат мактаби», «Хонадон файзи», «Қариси бор уйнинг париси бор», «Донишмандлик фасли» каби туркум тарғибот тадбирларда, «Маҳаллада ёшлар билан мулоқот» мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 6 январдаги 02-02/29-cон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатлар ҳамда ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга хизмат қилган;
миллий-маънавий хавфсизлик стратегияси ва тарихий билимларни статик (тарихий фактлар тузилиши) ва динамик (сезги ва тасаввур элементлари билан тушуниш ва тушунтиришнинг мослашувчан методологияси)ни ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи: иттифоқнинг сардорлар кенгашлари, иттифоқнинг олий таълим муассасалари, вазирлик ва идораларидаги  ёшлар етакчилари учун ўқув семинарларда, маърузаларда, илмий ва амалий манба сифатида диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 23 ноябрдаги 04-13/27-82-сон маълумотномаси) Натижада, ёшлар тарбиясидаги ахлоқий-меъёр, ахлоқий мезон маданияти тарихий онгни юксалтириш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон шароитида шаклланган турли хил ижтимоий-фалсафий ёндашувларни қиёсий ўрганиш асосида тарихий онг ва тарихий билимларни ўрганишнинг ўзига хос хусусиятларини очиб берилиб, тарихий онгни мафкуравий, тарихий ва биографик мазмунини ўзгариши ва ривожланиши қонуниятлари очиб беришга доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар» бешинчи устувор йўналаши 5.1. банди «Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор дастурининг V боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга каратилган илмий-тадқиқот тадбирлари» 22-банди «Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, жамиятдаги жипслик ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда хорижий давлатлар, хусусан, Германия, Туркия ва Япония давлатлари тажрибасини ўрганиш ва рисола тайёрлаш» мавзусида ўтказилган тарғибот ва ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 сентябрдаги 02-07-822-сон маълумотномаси) Натижада, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга  ҳамда  инсонпарварлик  ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш, аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик муҳитини янада мутаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish