Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Улуғбек Нусратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грэм Грин романларида замон ва қаҳрамон концепцияси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (инглиз тили) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil334.
Илмий раҳбар: Халлиева Гулноза Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори, доцент; Адилова Шахноза Рахимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Грэм Грин романлари поэтикасини замон ва қаҳрамон концепцияси асосида илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автобиографик жанрга хос бўлган ифода индивидуаллиги, ижтимоий-тарихий шароит, ёзувчининг ижодий нияти, бадиий асар ғоясининг мантиқийлиги ва адиб фантазиясининг кенглиги, умумлаштириш ҳамда типиклаштириш каби поэтик мезонлар Грэм Грин асарлари контекстида индивидуаллик ва қиёсий-типологик умумлашмада изоҳланган;
илк бор ўзбек адабиётшунослигида Грэм Грин ижодида замон ва макон масаласи,  гуманизм, ҳаётий ҳақиқатга содиқлик, қаҳрамонлар ички олами, жамият билан муносабатига доир фалсафий мушоҳадалар, ёзувчи ижодига хос бўлган реализм ва модернизмга оид хусусиятлар эстетик тамойиллар доирасида далилланган;
адибнинг сюжет ва композиция яратишидаги индивидуаллик, ижодкор дунёқараши, ижодий методи, ғоявий нияти, фантазияси, истеъдод салоҳияти, типиклаштириш манераси, ҳаёт материалини қалб призмасидан ўтказиш маҳорати, эстетик идеал ва уни асар бадиий тўқимасига сингдириш иқтидори поэтик мезонлар асосида адабий-эстетик аспектда асосланган;  
воқеаларни тасвирлаш йўсини, қаҳрамонларни тавсифлаш, конфликт ва характер яратиш, пейзаж ва портретнинг ғарбона тасвири, қаҳрамонлар руҳияти тасвири каби поэтик унсурларни қўллашдаги ижодкорнинг оригиналлиги ҳамда унинг бошқа ёзувчилардан фарқини кўрсатувчи омиллар ўзбек адабиётшунослигида аслиятдан қилинган таржималар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Грэм Грин романларида замон ва қаҳрамон концепцияси тадқиқи натижаси асосида:
ўзбек адабиётшунослигида Грэм Грин романлари замон ва қаҳрамон концепцияси илк маротаба бадиий маҳорат, образлар ва бадиий психологизм нуқтаи назаридан текширилганлиги, илк бор адиб романлари тадқиқотчи томонидан асл (инглизча) матн асосида таржималар доирасидаги муайян илмий-назарий хулосаларга оид материаллар ва илмий натижалардан И-ОТ-2019-7 рақамли Умумий ўрта мактаблар учун мўлжалланган 3D-тизимли интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий (5-синф “Адабиёт” фани учун)  номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 02-15-748-сон маълумотномаси). Натижада асар сюжети, композицияси, образлар поэтикаси, услуби сингари назарий масалаларни очиб беришга хизмат қилган;
Грэм Гриннинг бадиий маҳорати ва ижоди услуби масалаларига доир илк бор аслиятдан қилинган таржималар асосида очиб берилган илмий натижалар ҳамда материаллардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган ОТ-Ф1-6 рақамли “Санкт-Петербург қўлёзмалар институти ва ТДШИ ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалар марказида сақланаётган Хоразм адабий манбаларининг комплекс тадқиқи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4853-сон маълумотномаси). Натижада инглиз китобхонини XIX аср Хоразм адабий муҳитини ўзига хос хусусиятлари, Мунис ва Огаҳий шахсияти, ижодий мероси билан таништириш, ҳар иккала халқ адабиётида ўхшашликлар борлигини аниқлаш имконини берган;
Грэм Грин асарларида замон ва қаҳрамон концепцияси асосида тарих ҳақиқатини бадиият ҳосиласига айлантириш, ёзувчининг образли тафаккури асосида мураккаб инсоний муносабатлар замон ва макон кесимида ёритиб берилишига доир диссертация илмий-назарий қарашлари хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар ва номоддий миллий меросни ривожлантириш шўъбаси томонидан ўзбек халқининг бой миллий тил анъананалари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларимизнинг миллатлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тузилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш”га доир услубий кўрсатмаларни тайёрлашда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 01-12-14-3745-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиётининг ўзбек адабиётшунослигида кенг қамровли ўрганилиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этилишига эришилган;
ўзбек адабиётида илк бор Грэм Грин асарларида замон ва қаҳрамон концепциясининг бадиий таҳлили илмий-назарий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар жаҳон адабиётининг энг муҳим хусусиятлари: тиллар ва маданиятларлараро тўқнашув, биографик метод тамойиллари бадиий-концептуал яхлитликда илмий-назарий жиҳатдан умумлаштирилганлиги сабаб бадиий асар таржимаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда кенг қўлланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 19 августдаги 01-03-05/712-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиёти нодир асарларининг илмий тадқиқи билан боғлиқ масалалар ечими доираси кенгайган;
Грэм Грин романлари ўзбек адабиётшунослиги, замон ва қаҳрамон концепцияси бадиий маҳорат, образлар ва бадиий психологизм нуқтаи назаридан текширилганлиги, илк бор аслиятдан қилинган таржималар амалга оширилганлиги, ҳамда мавзу доирасидаги муайян илмий-назарий хулосаларга оид материаллар Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва Андижон давлат университетида 2017-2021 йилларда бажарилиши мўлжалланган ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2021 йил 15 апрелдаги 38-04-920-сон маълумотномаси). Натижада тарихий шахснинг бадиий адабиётдаги талқини юзасидан мавжуд маълумотларга эга бўлиш имкониятига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish