Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Акмал Насриддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда исломий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти»: 09.00.04 – «Ижтимоий фалсафа» (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal209. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норқўзиев Содиқжон Хакимович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Артиқов Тўланбой Артиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда исломий қадриятларнинг ўрни ва аҳамиятини   ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожи, диний қадриятларнинг трансформацияси шароитида, диндорликнинг хусусий (приват) ҳолатда шахс, унинг руҳияти ва дунёқарашида, оммавий ҳолатда жамият, ижтимоий онг ва ижтимоий руҳиятда намоён бўлиши исломий қадриятлар ва жамият уйғунлигининг маънавий-руҳий томондан прагматик индикатори эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган; 
диний қадриятларнинг ижтимоий ўзига хос институционал  (коллегиаллик, жамоатчилик назорати, фуқаролик ташаббуси, ижтимоий шериклик, бирдамлик) хусусиятлари, фукаролик жамиятининг ривожланишини таъминловчи  механизмлар эканлиги исботланган;    
маърифатли фуқаролик жамиятни барпо этишда диний қадриятларнинг эндотрансформацион (ички ўзгаришлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгаришлар), социокреатив (кумулятив, аксиологик, акмеологик) қонуниятлари жамият яхлитлигини мустаҳкамлаш ва  инсон  эркинлигининг  кафолати эканлиги очиб берилган;  
ўзбек халқи менталитетининг руҳий-маънавий қадрият, анъаналарининг аксиологик практикаси консерватив ва либераллик тамойилларида  «Давлат ва дин»га боғлиқ шариат ва бағрикенглик, «Давлат ва фуқаролик позицияси»га боғлиқ тенглик ва жамоавийлик, «Давлат ва фуқаролик муносабатларида ислом дини»га боғлиқ инсоннинг олий қадрият эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда исломий қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистонда исломий қадриятларнинг фуқаролик жамиятини ривожига таъсири ҳамда исломий таълим ва тарбия жараёнининг узвийлигини таъминлаш заруратини белгилашга йўналтирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарор дастурининг II боб «Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари» 7-банди «Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш» ҳамда 2019-2020 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлимининг бир қатор тарғибот дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 августдаги 03/08-1006-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожи, диний қадриятларнинг трансформацияси шароитида, диндорликнинг хусусий (приват) ҳолатда шахс, унинг руҳияти ва дунёқарашида, оммавий ҳолатда жамият, ижтимоий онг ва ижтимоий руҳиятда намоён бўлиши исломий қадриятлар ва жамият уйғунлигининг маънавий-руҳий томондан прагматик индикатори эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
маънавий-маърифий ва диний-фалсафий йўналишда олиб борилган тадқиқотлар (қадрият ва қонун, эътиқод ва эркинлик) асосида ислом динининг ижтимоий контрацептивини ўрганиш, унинг фуқаролик, жамоат ташкилотлари ва давлат хокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор дастурининг «Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзоро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар» номли VII боби 31-банди «Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!» шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 15 сентябрдаги 03 − 03/5593 − сон маълумотномаси) Натижада, диний қадриятларнинг ижтимоий ўзига хос институционал  (коллегиаллик, жамоатчилик назорати, фуқаролик ташаббуси, ижтимоий шериклик, бирдамлик) хусусиятлари, фукаролик фуқаролик жамияти ривожига, жамоатчилик назоратининг кучайишига, фуқароларни ижтимоий-маданий фаоллашувига самарали таъсир кўрсатиш ҳамда жамоат ташкилотлари ва давлат хокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
диний қадриятларнинг мамлакат ҳаётида мустаҳкамланиб бориши  фуқаролик жамияти ривожига, жамоатчилик назоратининг кучайишига доир хулоса ва таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган бир қатор тарғибот дастурларини амалга оширишда фойдаланилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлимининг 2020 йил 13 февралдаги «Фуқаролик жамиятининг сиёсий, ҳуқуқий ва диний институтлари» мавзусида ўтказилган тарғибот дастури ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 23 августдаги 03/08-1006-сон маълумотномаси). Натижада фуқароларнинг ижтимоий-маданий фаоллашувига самарали таъсир кўрсатишининг кумулятив, аксиологик, акмеологик, интеллектуал ташаббус, социокреатив қонуният, эндотрансформацион (ички ўзгариш ва янгиланишлар) ва экзотрансформацион (ташқи ўзгариш ва янгиланишлар) ўзгаришларга хизмат қилган;
халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва менталитетининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг «давлат ва дин», «давлат ва фуқаролик позицияси», «давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги»га доир хулосаларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги сайловолди дастурининг «Тарихан шаклланган маданий қадриятлар ва анъаналарнинг асл мазмуни ҳамда аҳамиятига доир тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш» бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2021 йил 18 майдаги 1-220-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг «давлат ва дин», «давлат ва фуқаролик позицияси», «давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлиги» га доир тарғибот ишлари самарадорлигини амалга оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish