Sayt test rejimida ishlamoqda

Матниязов Хасан Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари узлуксиз педагогик амалиётининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1760.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилемуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Махмудов Бахрамжон Абдусаломович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари узлуксиз педагогик амалиётининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия йўналиши талабаларининг узлуксиз педагогик амалиётдаги фаолиятини баҳолаш мезонлари педагогик жараённинг ташкилий-педагогик компонентларини (мослашувчан жадвал, қайта алоқага асосланган таҳлил) талабаларнинг касбий ўсиш траекториясига вертикал (маъруза ва амалий машғулотлар топшириқлари шаклида), горизонтал (талабаларнинг мустақил лойиҳа ишлари шаклида) мониторингли оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак жисмоний тарбия мутахассислари педагогик амалиёти мазмунини курслар кесимида оптималлаштириш шарт-шароитлари таълим муассасалари ва олий таълимнинг мақсадли ва эҳтиёжга йўналган ҳамкорлик шакллари ва SMART мезонлар (аниқлик, ўлчамлилик, эришимлилик, ресурс билан таъминланганлик, регламент)и асосида мақсад белгилаш ва натижага мўлжал олиш тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия мутахассисларининг узлуксиз педагогик амалиёт даврида касбий билим ҳамда амалий малакалар тизимини такомиллаштириш технологиялари талабаларда сифатли позитив ўзгаришни интенсив таъминлайдиган муаммоли, видеотаҳлил интерфаол усуллари ва ижтимоий педагогик муносабатлар кўникмаларини ривожлантирувчи адаптив комплекс машқлар тизимини таълим олувчиларнинг физиологик ўсиш параметрлари даражаларига интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия йўналишида педагогик амалиётни ташкил этиш модели уч босқич (2, 3 , 4-курслар)ли касбий амалиёт жараёнида талабаларнинг мустақил фаолиятини узвийлик, вазиятбоплик, мослилик каби тамойилларга асосланган “Устоз шогирд” тизими мазмунига оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари узлуксиз педагогик амалиётининг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлашда узлуксиз педагогик амалиётни ташкил этишнинг назарий асослари ҳамда талабаларнинг педагогик амалиётдаги фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлари асосида “Жимоний тарбия ва спорт” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон гувоҳнома). Натижада бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини тайёрлашда узлуксиз педагогик амалиётнинг дидактик таъминотига эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия мутахассислари педагогик амалиёти мазмунини курслар кесимида оптималлаштириш шарт-шароитларини таълим муассасалари ва олий таълим ҳамкорлигида такомиллаштириш таклифлари асосида “Жисмоний маданият” соҳаси малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 89-03-1051-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг малакавий ҳамда педагогик амалиёт ўташ жараёни ижтимоий буюртма асосида ташкил этишга шароит яратилган;
жисмоний тарбия йўналишида педагогик амалиётни ташкил этиш моделини уч босқичли касбий ўсиш жараёни тамойиллари ва  талабаларнинг мустақил фаолияти мазмунини оптималлаштиришга доир методик тавсияларидан ЁА-1-6 ”Жисмоний маданиятни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли ёш тадқиқотчилар илмий лойиҳаси мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрь 676-191–сон гувоҳнома). Натижада Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг узлуксиз педагогик амалиётини ташкил этиш самарадорлик даражаси ортишига эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия мутахассисларининг узлуксиз педагогик амалиётини шакллантиришга доир назарий билим ҳамда амалий малакалар тизимини такомиллаштиришга оид дастур ва тавсиялар олий таълимда жисмоний тарбия модулларинит ўқитиш жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 89-03-1051-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний таълим йўналиши талабаларининг назарий ва амалий машғулотлар жараёнидаги фаолиятини самарали ҳамда амалиёт билан боғлиқ равишда ташкил этишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish