Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмова Азиза Тошмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ибн Халдун cоциологик қарашларида ижтимоий тузилмалар ва муносабатлар таҳлили»: 22.00.01 – “Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари” (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/S88.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Абдуазимов Оқилжон Уткирович, социология фанлари доктори; Фарфиев Бахрамджан Атхамджанович, социология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIII-XIV асрлардаги давлатлар ва жамиятлар шакллари, ижтимоий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучлари ва ўзига хос бошқарув хусусиятлари, турли ижтимоий жараёнларнинг макон  ва замон мантиғига мувофиқ амал қилиш тенденцияларини тадқиқ этиш ҳамда  ушбу мураккаб жараёнда Ибн Халдуннинг ўрни ва ролини тизимли таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Халдун илмий меросидаги давлат ва жамият тараққиёти ҳақидаги қарашларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётга позитив қараш, воқеликни рационал англашнинг муҳим аҳамияти очиб берилган; 
илм-фан, маданият тараққиётида Ибн Халдун қўшган маънавий-маърифий ҳиссанинг Амир Темур томонидан эътироф этилиши ҳамда мутафаккирнинг بَدَاوَةٌ – «бадава» таълимоти,  (حُدْرَةٌ) – «ҳадара» (урбанизацион) ёндашувга қараганда  позитив моҳият касб этганлиги бугунги янги Ўзбекистон тараққиётида амалда намоён бўлаётганлиги илмий асосланган;
Ибн Халдун яшаган даврдаги ижтимоий табақалар, уларнинг жамиятда эгаллаган ўрни ва мавқеининг эволюцион тарзда ўзгариб боришига оид мутафаккирнинг прогностик хулосалари илк маротаба тизимлаштирилган;
Ибн Халдуннинг маънавий меросидаги ижтимоий тузилмалар ва муносабатлар тўғрисидаги ғоялар асосида  оила институтини мустаҳкамлаш, маданий ва илмий салоҳиятни ошириш, тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш имкониятлари  очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ибн Халдун таълимотининг социологик қарашларида ижтимоий тузилмалар ва муносабатларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ибн Халдун  илмий меросидаги давлат ва жамият тараққиёти ҳақидаги қарашларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётга  позитив қараш, воқеликни рационал англашнинг муҳим аҳамияти очиб берилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3721-сон «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори бўйича олиб борилган китобхонлик танловларида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 4-15-23-3036-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг қўлланилиши кенг жамоатчилик ва ёш авлод онгига, тарбиясига буюк мутафаккир ижтимоий-фалсафий, аҳлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндошувлар асосида сингдириш, уларнинг келажакда жонажон юртимиз равнақи йўлида жонкуяр, фидоий инсон бўлиб етишишларида муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 
Илм-фан, маданият тараққиёти Ибн Халдун қўшган маънавий-маърифий ҳиссанинг Амир Темур томонидан эътироф этилиши ҳамда мутафаккирнинг  بَدَاوَةٌ – «бадава» таълимоти, «ҳадара» – («حُدْرَة») (урбанизацион) ёндашувга қараганда  позитив моҳият касб этганлиги бугунги янги Ўзбекистон тараққиётида амалда намоён бўлаётганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3721-сон «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори бўйича олиб борилган ўқув семинарларда, тренингларда, фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Миллий Тикланиш партияси 2021 йил 3 декабрдаги № 02/02-395-сон маълумотномаси). Натижада буюк аждодлар маънавий меросини жаҳонга тараннум этишга ва унга нисбатан ҳурмат ва ифтихор ҳиссини оширишга хизмат қилади. 
Ибн Халдун яшаган даврдаги ижтимоий табақалар, уларнинг жамиятда эгаллаган ўрни ва мавқеининг эволюцион тарзда ўзгариб боришига оид мутафаккирнинг прогностик хулосалари илк маротаба тизимлаштирилган ҳолда таҳлил этилганлигига оид тавсиялардан 2020 йилнинг 24 ноябр куни қабул қилинган «Миллий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 04/5-11-71-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалиши, мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ва илмий мушоҳадасининг кенгайишига эришилган. 
Ибн Халдуннинг маънавий меросидаги ижтимоий тузилмалар ва муносабатлар тўғрисидаги ғоялар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, маданий ва илмий салоҳиятни ошириш, тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш имкониятлари очиб берилганлигига оид таклифи Бухоро вилояти телевидениеси томонидан тайёрланган «Саккизинчи мўъжиза», «Ассалом Бухоро» ва ёшлар тарбиясига оид бошқа кўрсатувлар тайёрлашда кенг фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 ноябрдаги 1/309-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кўрсатувларнинг мушоҳадаларга бой бўлиши ва илмий-оммабоплигини таъминлашга, телетомошабинларда буюк мутафаккир маънавий меросини чуқур англашга, ёшларда ватанпарварлик, эзгулик, меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish