Sayt test rejimida ishlamoqda

Дуланбоева Ойгул Асилбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ижодкор ёшлар социал қиёфасининг динамикаси»: 22.00.02 – «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» (социология фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/S42.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02. 
Илмий раҳбар: Каланов Комил Қулахматович, социология фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Каххоров Абдулахад Ганиевич, социология фанлари доктори, профессор; Сеитов Азамат Пулатович, социология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижодкор ёшлар социал қиёфасини тадқиқ этишга оид методологик ёндашувларни умумлаштирган ҳолда, унинг динамикасини эмпирик таҳлил этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш ижодкорлар социал қиёфасини яратишда муаллифлик стратегиясининг босма нашрларни медиа лойиҳага айлантириш, шоирнинг маиший ҳаёти ва ижодий элементларини синкритловчи медиа образини яратиш, бадиий ижодни бошқа санъат турлари элементларини интеграцияловчи медиа маҳсулотга айлантириш, улар ижодини оммалаштиришнинг самарадор механизми эканлиги асосланган;
ёш ижодкорлар социал қиёфаси динамикасининг ижтимоий функцияларидан кўнгил очиш воситаси сифатидаги дизфункционал ҳолат, коммуникатив восита сифатидаги дизфункционал ҳолат, билиш воситаси сифатидаги дизфункционал ҳолатлар адабиётнинг бугунги кундаги ахамиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши асосланган;
ёш ижодкорлар социал қиёфаси динамикасининг асосий йўналишларидан эстетик қадриятларга урғу берувчи адабиёт учун ижод қиладиган шоирлар, утелитар қадриятларга урғу берувчи қўшиқчи шоирлар, мафкуравий тарғиботга урғу берувчи тарғиботчи шоирлар эксперт-сўров усули асосида очиб берилган;
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасини контент-таҳлили асосида  ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги орқали  ижодий мотивацион омиллари бўлган ижод маҳсулларини оммалаштириш, китобхонлик маданиятини оширишнинг позитив имкониятлари асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда ижодкор ёшлар социал қиёфасининг динамикаси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ёш ижодкорлар социал қиёфасини яратишда муаллифлик стратегиясининг босма нашрларни медиа лойиҳага айлантириш, шоирнинг маиший ҳаёти ва ижодий элементларини синкритловчи медиа образини яратиш, бадиий ижодни бошқа санъат турлари элементларини интеграцияловчи медиа маҳсулотга айлантириш, улар ижодини оммалаштиришнинг самарадор механизми эканлиги асосланганлигига оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг “Онажоним шеърият” тўгараги фаолияти режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 0103/1103-сон маълумотномаси). Натижада мазкур иш режанинг самарадорлик даражаси ошиб, у амалиётда ёш шоирлар ижод маҳсулларининг виртуал маконда оммалашиши ҳамда аҳоли ёш қатламининг бадиий адабиёт ва китобхонликка бўлган қизиқишларининг юксалишига хизмат қилган;
ёш ижодкорлар социал қиёфаси динамикасининг ижтимоий функцияларидан кўнгил очиш воситаси сифатидаги дизфункционал ҳолат, коммуникатив восита сифатидаги дизфункционал ҳолат, билиш воситаси сифатидаги дизфункционал ҳолатлар адабиётнинг бугунги кундаги ахамиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши асосланганлигига оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston teleradiokanali” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тариққиёт”, “Бедорлик” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда (2020-2021 йил давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 22 сентябрдаги 04-25-14-96-сон маълумотномаси). Натижада радио тингловчилар кенгаяётган глобал виртуал маконда бугунги даврда адабиёт ва китобхонликнинг заруратини кўрсатиш борасидаги маълумотларга эга бўлиб, мазкур эшиттириш уни тарғиб қилишнинг янгича механизмлари мавжуд эканлигини очиб беришга хизмат қилган;
ёш ижодкорлар социал қиёфаси динамикасининг асосий йўналишларидан эстетик қадриятларга урғу берувчи адабиёт учун ижод қиладиган шоирлар, утелитар қадриятларга урғу берувчи қўшиқчи шоирлар, мафкуравий тарғиботга урғу берувчи тарғиботчи шоирлар эксперт-сўров усули асосида очиб берилганлигига оид тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 1 ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасининг 3-банди (Ёшларни ижодий қобилиятларини шакллантириш мақсадида касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари учун туман (шаҳарлар)даги “Ёшлар марказлари”да “Ёш ижодкорлар клуби" фаолиятини йўлга қўйиш) ва 32-банди (“Ёшлар овози” кўрик танлови ҳудудий босқичларини ташкил этиш ҳамда қувноқлар ва зукколар жамоалари иштирокида концерт ташкил этиш ва ўтказиш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2021 йил 4 октябрдаги 04-13/1449-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари томонидан ўтказилган ёшларнинг ижодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларни ташкил этиш методологиясини такомиллашишига хизмат қилган;
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасини контент-таҳлили асосида  ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги орқали  ижодий мотивацион омиллари бўлган ижод маҳсулларини оммалаштириш, китобхонлик маданиятини оширишнинг позитив имкониятлари асосланганлигига оид тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ҳамда  2020 йил 30 июндаги ПҚ-4769-сон “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарорига мувофиқ 2021 йил 1-30 июнь кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган “Ёшлар фестивали” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Бузатов туманида ўтказилган “Республика ёшлар овози” кўрик танловининг дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 2-13-23-2423-сон маълумотномаси). Натижада ташвиқот тадбирлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish