Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадманов Истам Уктамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғовак жисмларда иссиқлик-намлик кўчиш масалаларини ечиш учун модель, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1118.
Илмий раҳбар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.T.142.01.
Расмий оппонентлар: Хужаев Исматулло Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиева Дилдора Кабиловна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғовак жисмларни (пахта хомашёси мисолида) сақлашда ўзаро боғлиқ иссиқлик ва намлик кўчиши жараёнларини ҳисоблаш учун математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғовак жисмларни сақлаш ва қуритишда табиий омиллар таъсирида иссиқлик ва намлик кўчиши ўзаро боғлиқ жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган;
пахта хомашёси ғарамининг ҳарорат ва намлик ҳолатини ички иссиқлик ва намлик ажралиб чиқиши, ҳарорат ўзгариши, ташқи муҳит намлиги ва қуёш радиациясини ҳисобга олган ҳолда башоратлаш учун кўп ўлчовли математик модель ишлаб чиқилган;
ички иссиқлик ва намлик ажралиб чиқиши, ташқи муҳит билан иссиқлик-намлик алмашинуви ва қуёш радиацияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда бир жинсли бўлмаган ғовак жисмларни сақлаш ва қуритишда биргалида иссиқлик ва намлик кўчиши жараёнларининг кўп ўлчовли математик модели ишлаб чиқилган;
пахта хомашёсини сақлаш ва қуритишда ўзаро боғлиқ иссиқлик ва намлик кўчиши масалаларини ечиш учун чекли-айирмали усул асосида самарали сонли алгоритмлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурлар мажмуаларини ғовак жисмларда иссиқлик ва намлик кўчиши жараёнларини ўрганиш учун қўллаш асосида:
пахта хомашёсининг физик-механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик ва намлик ўтказиш ҳисоб-китобларини автоматлаштириш бўйича математик ва дастурий таъминот “Когон пахта тозалаш” АЖ да жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 33-8/7766 маълумотномаси). Натижада пахта ғарамларининг ҳарорати ва намлигини башоратлаш аниқлигини 8-10% оширишга, уларни сақлаш режимларини оптималлаштириш ва пахта хомашёси ғарамларининг ўз-ўзидан ёниб кетишини олдини олиш ҳисобига йўқотишларни камайтиришга эришилган;
пахта хомашёси ғарамларида иссиқлик ва намлик ҳолатини башоратлаш учун мўлжалланган математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалар «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖ объектларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 33-8/7766 маълумотномаси). Натижада пахта хомашёсини сақлаш жараёнида ҳарорат ва намлик ҳолатининг мумкин бўлган салбий таъсирини баҳолашга, шунингдек, сақлашнинг оптимал режимларини танлаш билан боғлиқ молиявий ва меҳнат харажатларини 5-7% га камайтиришга эришилган;
пахта хомашёсининг ҳарорат ва намлик ўзгаришини мониторинг ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик ва дастурий таъминот “Пешку пахта тозалаш” МЧЖ да жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 3 ноябрдаги 33-8/7766 маълумотномаси). Натижада пахта хомашёси ғарамларининг чириши ва ўз-ўзидан ёниши оқибатларини башорат қилишнинг аниқлигини 8-10% га оширишга, шунингдек, сақлаш ва қуритиш билан боғлиқ молиявий ва меҳнат харажатларини 5-7% га камайтиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish