Sayt test rejimida ishlamoqda

    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2021 йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтади. Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
     1. Аттестация ишларини кўриб чиқиш
     2. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш ва янги кенгашлар тузиш ҳақида
     3. Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш
     4. Ихтисосликлар ва махсус фан бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш ҳақида
     5. Диссертация ишлари илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар чоп этилиши лозим бўлган илмий журналлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида
     6. Эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш
     7. Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
     8. Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
     9. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
     10. ОАКда юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳақида
     11. Турли масалалар

Yangiliklarga obuna bo‘lish