Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2021 йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтади. Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Аттестация ишларини кўриб чиқиш
2. Талабгорларни доцент илмий унвонидан маҳрум этиш
3. Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш
4. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари паспортларини тасдиқлаш ҳақида
5. Эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш
6. Ўзбекистон миллий университетидаги махсус имтиҳон қабул қилиш комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси ҳақида
8. Турли масалалар

Yangiliklarga obuna bo‘lish