Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг навбатдаги мажлиси 2021 йилнинг 30 январь куни бўлиб ўтади. Мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Аттестация ишларини кўриб чиқиш
2. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар таркибига ўзгартиришлар киритиш ва янги кенгашлар тузиш ҳақида
3. Бир марталик илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш
4. Ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳонлар дастурларини тасдиқлаш ҳақида
5. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида
6. Эксперт кенгашлари таркибларига ўзгартиришлар киритиш
7. Олий аттестация комиссияси Раёсати қарорларини бекор қилиш ҳақида
8. ОАКда юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳақида
9. Турли масалалар

Yangiliklarga obuna bo‘lish