Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонов Мамед Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналар инновацион фаолияти ҳисобини такомиллаштириш»,08.00.08–“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1600.
Илмий раҳбар:Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович,иқтисодиёт фанлари доктори,доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида корхоналар инновацион фаолияти ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда инновацион фаолиятга оид сарфлар, уларни молиялаштириш манбалари тўғрисида ахборотларни инвесторлар ва бошқа фойдаланувчиларга капиталлашган ва капиталлашмаган инновациялар кесимларида тизимли тақдим этиш имконини берувчи 2410-«Инновацион фаолиятга доир сарфлар», 0870-«Инновацион фаолият билан боғлиқ капитал қўйилмалар», 8850-«Инновацион фаолиятни мақсадли молиялаштириш», 8920-«Инновацион фаолият учун резерв» счётларини очиш таклиф этилган;
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг инвестиция фаолияти бўлимининг 090-сатридаги “Инвестиция фаолиятининг бошқа пул тушумлари ва тўловлари” бандини 091-сатрига тушириб, 090-сатрга “Инновацион фаолиятнинг пул тушумлари ва тўловлари” бандини киритиш тавсия этилган;
корхоналарда инновацион фаоллик кўрсаткичини яратилган инновациялар сонига қараб эмас, инновацион маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмининг корхона фойдасидаги улуши бўйича аниқлаш таклиф этилган;
инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотлар олиб борадиган субъектлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик ўрнатилиши натижасида инновацион маҳсулот, иш, хизматларнинг ҳажмини ўсишининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
корхоналарда инновацион фаолиятга оид сарфлар, уларни молиялаштириш манбалари тўғрисида ахборотларни инвесторлар ва бошқа фойдаланувчиларга капиталлашган ва капиталлашмаган инновациялар кесимларида тизимли тақдим этиш имконини берувчи 2410-«Инновацион фаолиятга доир сарфлар», 0870-«Инновацион фаолият билан боғлиқ капитал қўйилмалар», 8850-«Инновацион фаолиятни мақсадли молиялаштириш», 8920-«Инновацион фаолият учун резерв» счётларини очиш тавсия этилган ҳамда уларни юритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартилари 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг 54-банди ва 11-сон БҲМС «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар»нинг 24-банди талабларидан келиб чиқиб  “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2021 йил 26 январдаги 14-сон бўйруғи билан жамият фаолиятига жорий қилинган  (“Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 20 сентябрдаги 263/3-02-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни жорий этилиши натижасида “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатининг таркибий элементлари бўлган ишчи счётлар режаси такомиллаштирилган, чунончи уларга инновацион фаолиятга доир харажатлар, инновацион фаолият билан боғлиқ капитал қўйилмалар ва инновацион фаолиятни мақсадли молиялаштириш, шунингдек инновацион фаолият резерви учун мўлжалланган янги счётлар киритилган ҳамда уларни юритиш тартиблари белгиланган. Бу амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ва улар натижалари тўғрисида тизимли ахборотларни олиш, шунингдек 1-инновацион шакли (йиллик) “Инновацион фаолият тўғрисида” давлат статистика ҳисоботини тўлдириш имкониятларини ошишига, бухгалтерия хизмати ходимларининг ушбу ишларга кетадиган меҳнат сарфини  сезиларли даражада камайишига имкон берган;
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг инвестиция фаолияти бўлимининг 090-сатридаги “Инвестиция фаолиятининг бошқа пул тушумлари ва тўловлари” бандини 091-сатрига тушириб, 090-сатрни “Инновацион фаолиятнинг пул тушумлари ва тўловлари” деб қўшимча киритиш бўйича таклифи “Самарқанд дон маҳсулотлари” АЖ бошқарув раисининг 2021 йил 26 январдаги 14-сон бўйруғи билан жамият фаолиятига жорий қилинган. (“Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 20 сентябрдаги 263/3-02-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни акциядорлик жамиятининг  пул оқимлари тўғрисидаги ички ҳисоботига  киритилиши инновацион фаолиятнинг пул оқимларини очиб берган ҳамда ушбу фаолият бўйича пул оқимларини баҳолаш ва назорат  қилишни осонлаштирган;
корхоналарда инновацион фаоллик кўрсаткичини яратилган инновациялар сонига қараб эмас, инновацион маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажмининг корхона фойдасидаги улуши бўйича аниқлаштаклифи Навоий кон-металлургия комбинати Бош директорининг 2018 йил 5 февралдаги 117-сон буйруғи ҳамда “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2021 йил 26 январдаги 14-сон бўйруғи билан Навоий кон-металлургия комбинати ва “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 21 октябрдаги 04-01-02/10225-сон, “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 20 сентябрдаги 263/3-02-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф корхоналарда инновацион фаоллик кўрсаткичларини уч гуруҳга: ишлаб чиқариш, жорий этиш ва тарқатиш имкониятлари бўйича тақсимланган. Инновацион фаолият натижаларини тақсимлаш орқали бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичлари, яъни харажатлар, сотиш ва фойда орқали баҳолаш корхоналарнинг инновацион фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар натижасини баҳолаш ҳамда назоратини кучайтиришга хизмат қилган;
инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотлар олиб борадиган субъектлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик ўрнатилиши натижасида инновацион маҳсулот, иш, хизматларнинг ҳажмини ўсишининг 2025 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар Навоий кон-металлургия комбинати ва “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 21 октябрдаги 04-01-02/10225-сон маълумотномаси ва “Самарқанд дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2021 йил 20 сентябрдаги 263/3-02-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар корхоналарда инновацион фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқаришда замонавий бюджетлаштириш ва эконометрик таҳлил усулларини қўллаш асосида Комбинат бош директорининг 2018 йил 5 февралдаги 117-сон буйруғи билан тасдиқланган “Навоий кон-металлургия комбинатининг 2026 йилгача мўлжалланган Инновацион фаолият тўғрисида”ги дастурига киритилган инновацион лойиҳаларни прогнозлаштиришга, улар бўйича ижобий ва салбий ҳолатларга баҳо бериш ҳамда тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish