Sayt test rejimida ishlamoqda

Халмуминов Улуғбек Рахматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ашиналийлар даврида Фарғона водийси бошқарув тизими”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.3.PhD/Tar. 56.01
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Болиевич, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Хўжаев Аблат, тарих фанлари доктори, профессор; Юлдашев Саиданвар Бахромжон ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсининг Ашиналийлар сулоласи Турк хоқонлиги томонидан бошқарилишини кўчманчи салтанатларнинг ўтроқ воҳаларни бошқаришда қўллаган сиёсий-иқтисодий усуллари ва воситаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Фарғона водийсининг Ашиналийлар сулоласи Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан ўтроқ ва кўчманчи элатларга хос икки усулда - хоқонлик ҳукмдор сулоласи вакиллари тайинланиши ва тобе маҳаллий сулолани сақлаш орқали бошқарилгани, бу эса бошқарувда кўчманчи чорвадор ва ўтроқ деҳқон халқларга хос анъаналар ўзаро қоришувига олиб келгани исботланган;
Фарғона водийсидаги Ашина хонадонининг бошқарув маркази Косон шаҳри бўлгани, Ахсикент, Қува, Ўзганд ва Исфара каби шаҳарлар эса унга бўйсунувчи ҳукмдорлик мулкликларнинг маркази бўлгани ва уларни туркий сулолалар бошқаргани аниқланган;
Фарғона водийсини бошқарувчи сулола Ашиналийлар (Ғарбий ва Шарқий Турк хоқонликлари) билан яқин сиёсий ва ҳарбий алоқалар ўрнатгани, хоқонлик қўшинлари билан бирга арабларга қарши курашиб, Суғд ва Тўхористонгача етиб боришгани исботланган;
Ашиналийлар даврида Фарғона водийсида ўтроқ ва чорвадор аҳоли орасида иқтисодий ва этномаданий жараёнлар жадаллашгани Қува, Исфара, Шўрабашат  шаҳар харобаларидан топилган турк-рун ёзувли битиклар, танга-пуллар каби моддий ашёлар айнан шу жараёнлар маҳсули эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсининг илк ўрта асрлар даври давлатчилик тарихи ва моддий маданиятини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалари асосида:
Фарғона водийсидаги Косон, Ахсикент, Қува, Ўзганд ва Исфара каби шаҳарлари бўйича олинган илмий  натижалари 2012-2016 йилларда Тарих институтида бажарилган Ф1-ФА-0-11986 рақамли “Ўзбекистон шаҳарлар тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимдан ҳозиргача)” фундаментал лойиҳа ва 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф-132 рақамли “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 22 июндаги 3/1255-1818 – сон маълумотномаси). Натижада Ашиналийлар – Турк хоқонлиги даврида Фарғонада юксак бошқарув тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу ҳолат айнан шу даврда илк Фарғона тангалари зарб қилингани, иш юритиш ва ёзишмаларда қадимги турк ва суғдий ёзув амалда бўлгани каби омилларда ўз тасдиғини топиши кўплаб мисоллар орқали исботлаб берилган; 
қадимги ва ўрта асрлар даври археологик ёдгорликлар ва моддий маданиятини тадқиқ қилиш жараёнига илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston tarixi” каналида Фарғона водийсининг илк ўрта асрлардаги тарихини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали ДУКнинг 2021 йил 28 январдаги 02-40-128–сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик онггида Фарғона водийсининг илк ўрта асрлар даври, хусусан, Ашиналийлар сулоласи – Турк хоқонлиги даври моддий маданияти ва ўша давр давлатчилик тарихи тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish