Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Фурқат Фатуллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ССРда маҳаллий бошқарув идоралари фаолияти (1917-1938 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2021.4.PhD/Tar335.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ССРда 1917-1938 йилларда маҳаллий бошқарув идоралари тарихини ва давлат сиёсий тизимидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Туркистон АССРда совет ҳокимияти ўрнатилгач, маҳаллий бошқарув идораларини ташкил этиш, уларда хизмат қиладиган кадрларни танлаш, фаолиятини назорат қилиш ва халқни совет режими ғояларига эргаштириш учун ҳарбий ва фуқаролик бошқарувининг кенг ваколатларига эга бўлган инқилобий қўмиталар ва қишлоқ аҳолисининг камбағал қатлами билан ишлашга йўналтирилган “Қишлоқ камбағаллари қўмиталари”дан фойдаланганлиги далилланган;  
ХХСР ва БХСРда маҳаллий бошқарув идораларининг шаклланиши иккита тарихий босқичга бўлиниб, дастлабки босқич 1920 - 1923 йилларни ўз ичига олиб, унда ХХСР ва БХСРда маҳаллий бошқарувнинг анъанавий шакллари, масчитқавмлар ва қишлоқ жамоасининг умумий йиғилиши ва уларни бошқарадиган оқсоқоллар институтининг сақланиб қолингани, маҳаллий бошқарув идораларида ўтказиладиган сайловларда савдогар, хусусий мулк вакиллари ва тадбиркорларнинг иштирок этиши, иккинчи босқич 1923-1924 йилларда маҳаллий бошқарув идоралари тўлиқ советлаштирилиши, оқсоқоллик институтининг ўрнига қишлоқ совети раиси лавозими жорий этилиши, маҳаллий бошқарув идораларида ўтказиладиган сайловларда биринчи босқичда кўрсатилган тоифаларнинг иштирок этилишига йўл қўйилмаганлиги аниқланган;
Ўзбекистон ССРда йирик ер эгаларининг ерларини давлат тасарруфига ўтказиш ва уларни деҳқон ва батракларга бўлиб бериш оқибатида қишлоқларда синфий курашнинг авж олишини келтириб чиқарган ер-сув ислоҳотининг ўтказилиши, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатнинг амалга оширилиши маҳаллий бошқарув идораларининг шаклланиши ва фаолиятига таъсир қилган асосий омиллар эканлиги очиб берилган;
қишлоқ советларида рус тилини биладиган кадрларнинг етишмаслиги ва уларнинг иқтисодий жиҳатдан етарлича таъминланмаганлиги натижасида, Ўзбекистон ССР маҳаллий бошқарув тизимида ушбу идора энг оғир аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон ССРда маҳаллий бошқарув идораларининг шаклланиши ва фаолиятига таъсир қилган турли омиллар, совет тузумига қарши қуролли ҳаракатнинг олиб борилиши, Туркистон минтақасида очарчиликнинг авж олиши, Ўзбекистон ССРда ер-сув ислоҳотининг ўтказилиши, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган “Ҳужум” ҳаракатининг амалга оширилиши каби илмий хулосалардан Фанлар Академияси Тарих институти томонидан тайёрланган икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар)” номли фундаментал тадқиқотда монографияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 10 февралдаги 3/1255-407-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тадқиқот жамиятда инсонлар онгида реал тарихий ҳақиқат ва тафаккурни шакллантиришга манба сифатида хизмат қилган; 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston tarixi” телеканали “Tarixiy savol” кўрсатувини тайёрлашда тадқиқотдаги илмий-назарий хулосалар, жумладан, Ўзбекистон ССРда маҳаллий бошқарув идораларининг шаклланиши, унинг ҳуқуқий асоси бўлган Конституцияларининг мазмун-моҳияти, сайлов тизими, ушбу тизимдаги муаммо ва камчиликларга оид маълумотлардан фойдаланилган (“Oʻzbekiston tarixi” DUKнинг 2020 йил 14 январдаги 02-40-113-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон ССР маҳаллий бошқарув идоралари шаклланиши ва фаолияти бўйича кенг жамоатчиликни яқиндан хабардор бўлиши учун илмий асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish