Sayt test rejimida ishlamoqda

Наимов Исмат Нусратиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик фаолияти ва унинг илмий мероси”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2019.3.PhD/Tar539.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, доцент; Асадова Шоира Иноятовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик фаолияти ва унинг илмий меросида мужассамлашган ислоҳотчилик ғояларининг вужудга келиши ва шаклланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Аҳмад Дониш давлатнинг ташқи сиёсатини самарали амалга оширишга масъул бўлган элчиларнинг теран фикрли, ўткир тилли, ширин сўзли, юмшоқ хулқли, зийракли каби шахсий фазилатларга эга бўлиши ва касб малакаси доирасида эгаллаши лозим бўлган (бораётган мамлакатнинг давлат тузилиши, тили, дини, урф-одатидан хабардор бўлиши, ўз мамлакатининг обрўсини эҳтиёт қилиши ва б.) мезонларга жавоб бериши тўғрисидаги таклифларни илгари сурганлиги далилланган;
Аҳмад Донишнинг давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, жаҳон тамаддуни ютуқларидан хабардор бўлиш, дунёвий илм-маърифатни қунт билан эгаллаш, ҳукумат таркибида фан ва таълим билан шуғулланувчи мустақил бўлинма (маориф вазирлиги) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мамлакатни фаровонлаштиришга қаратилганлиги исботланган;
Аҳмад Дониш “Меъёр-ут-тадоййун” асарида виждон эркинлиги кафолатланган ҳолда динлараро бағрикенгликни таъминлаш тўғрисидаги таклифларни билдирганлиги ва Бухоро амирлигидаги мавжуд диний мазҳаблар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун “усули хамса” деб номланган махсус тадбирлар мажмуасини ишлаб чиққанлиги аниқланган;
Аҳмад Донишнинг мусаввирликка оид санъат асарлари аниқланиб, “Мажнун саҳрода” миниатюрасида Бухоро амирлиги иқтисодиётини техник жиҳатдан тараққиёт босқичига олиб чиқиш, “Мактаб” миниатюрасида барча учун таълим олиш имкониятини яратиш, “Соқчи Мирзо Анвар” тасвирида амалдорларнинг масъулиятли бўлишлари каби ислоҳотчилик ғояларни акс этгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
алломанинг тарихнавислик, муҳандислик, хариташунослик ҳамда фалакиёт йўналишидаги тадқиқотларининг амалий натижаси ҳисобланган илмий қарашларини акс эттирувчи манбалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясининг “XVI-XX асрларда Ўзбекистон” бўлимларини янги ҳужжатлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2270-сон маълумотномаси). Тақдим этилган ноёб манбалар тадқиқотчилар учун янги маълумотлар билан танишиш ва илмий изланишлар олиб бориш имкониятини яратган;
Аҳмад Донишнинг марифатпарварлик қарашлари бугунги кундаги аҳамиятини сақлаб келаётганлиги учун “Буюк ипак йўли” Бухоро вилоят маданий-маърифий маркази нодавлат нотижорат ташкилотининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2021 йил 13 июлдаги 04-05/344-20-сон маълумотномаси). Натижада “Аҳмад Дониш қомусий олим” мавзусида марказ томонидан ўтказилган тадбирда илк маротаба намойиш этилган нодир қўлёзма ва санъат асарлари кўргазма иштирокчиларнинг тарихий билимларини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Очиқ дарс” ҳамда “Буюк юрт алломалари” кўрсатувларини тайёрлашда тадқиқотдаги илмий-назарий хулосалардан, жумладан, Аҳмад Донишнинг элчилик сафарларидаги иштироки ва ислоҳотчилик ғояларининг шаклланиши, қозилик фаолияти ва диний-ахлоқий йўналишдаги қарашлари, динлараро бағрикенгликни таъминлаш ва бидъатга чек қўйишга доир маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 июндаги 02-40-1030-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмунининг илмий далиллар ва оммабоплигини таъминлашга ҳамда илк марта истеъмолга киритилган манбалар билан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish