Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоштемиров Отабек Абидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаси талабаларининг жисмоний маданиятини такомиллаштиришнинг замонавий илмий–педагогик асослари” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1297.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг жисмоний маданиятини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг аксиопедагогик жараёнлари интернал мотивацияни қарор топтиришга йўналтирилган шахсий акме ва ўз-ўзини одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда жисмоний маданиятни такомиллаштиришнинг мотивацион, фаолиятга доир ва аксиологик мезонлари ўз-ўзини ривожлантиришнинг ички англанганлиги, ташқи салбий таъсирларга чидамлилик кўрсаткичларининг эмпирик даражаси барқарорлигини саломатликни мустаҳкамлаш технологияларининг оммабоплиги ва қулайлилигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда жисмоний маданиятни такомиллаштириш моделининг концептуал-мазмунли компоненти комплекс омиллар таъсирини уйғунлаштиришга йўналтирилган тарбиявий жараённинг узлуксиз маънавий тарбия тизими билан вертикал интеграциясини бўш вақтни мақбул ташкил этиш технологияси натижавийлигининг динамиклигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
жисмоний тарбиянинг «мунтазамлилик принципи» асосида талабалар жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг жамият эҳтиёжлари билан аккомодациясини таъминлашнинг педагогик шартлари ўз-ўзини тарбиялаш, ташаббускорлик, қатъиятлилик, иродавийлик, интизомлилик сифатларини шакллантиришнинг шахсга йўналтирилган мониторингига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларининг жисмоний маданиятини такомиллаштиришнинг замонавий илмий-педагогик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг жисмоний тарбиясини ташкил этишнинг аксиопедагогик жараёнларини жисмоний камолотга қадриятли муносабатни таркиб топтириш, интернал мотивацияни қарор топтиришга йўналтирилган шахсий акмени одатланиш ва ўз-ўзини одатлантириш билан алоқадорлигини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялардан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Фарғона филиалининг 2019 йил 23 декабрдаги У-66-сон буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 02-07-08-2214-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний маданиятни ривожлантиришга замонавий ёндашувлар асосида мутахассисларни тайёрлаш дастурлари мазмунини бойитишга хизмат қилган;
талабаларда жисмоний маданиятни такомиллаштиришнинг мотивацион, фаолиятга доир ва аксиологик мезонларини аниқлаштириш, соғлом турмуш маданиятига қадриятли йўналганлик, ўз-ўзини ривожлантиришнинг ички англанганлиги, ташқи салбий таъсирларга чидамлилик кўрсаткичларининг эмпирик даражаси барқарорлигини ҳисобга олишга доир таклифлар ва интегратив ёндашув асосида талабаларда жисмоний маданиятни такомиллаштириш моделидан А-1-099. «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти» (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 89-03-3005-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролик маданиятини такомиллаштириш орқали талабаларда маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантиришга эришилган;  
жисмоний тарбиянинг «мунтазамлилик принципи» асосида талабалар жисмоний имкониятларини оширишга йўналтирилган педагогик жараёнларни ташкил этиш, амалий фаолиятда мутахассис жисмоний маданиятининг фундаментал асоси сифатида кучли жисмоний ирода билан алоқадор талабаларнинг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг педагогик шартларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлимининг «Олий таълим тизимида ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданиятини юксалтиришнинг янгича инновацион технологиялари» мавзусидаги тарғибот тадбири методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган Республика Маънавият ва маърифат марказининг (2020 йил 13 ноябрдаги 02/07-972-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний маданиятини юксалтиришга доир тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish